Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Мурожаатномада белгиланган вазифалар ижроси муҳокамада
15:19 / 2026-01-17

Тошкент шаҳар ҳокимлигида Тошкент шаҳар Адлия бошқармаси ҳамда Олий Мажлис ҳузуридаги Фуқаролик жамияти институтларини қўллаб-қувватлаш жамоат фондининг Тошкент шаҳар бўлинмаси ҳамкорлигида “Ўзбекистон–2030” стратегиясини такомиллаштиришда давлат ва нодавлат ташкилотларининг ҳамкорлиги" мавзуидаги давра суҳбати бўлиб ўтди.

Унда Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг Ўзбекистон халқи ва Олий Мажлисга йўллаган Мурожаатномасида белгиланган устувор вазифалар, хусусан, ислоҳотлар самарадорлигини оширишда фуқаролик жамияти институтларининг ўрни ва ролини кучайтириш, шунингдек, “Ўзбекистон–2030” стратегиясини такомиллаштиришда давлат ва нодавлат ташкилотларининг ҳамкорлиги масалалари муҳокама қилинди.

Давра суҳбати давомида фуқаролик жамиятини ривожлантириш бўйича стратегия ишлаб чиқилиши, ижтимоий буюртмалар тизимини рақамлаштириш ҳамда ушбу йўналишдаги молиялаштириш ҳажмини ошириш режалари юзасидан фикр алмашилди.

Тадбир сўнгида ҳамкорлик юзасидан муҳим келишувларга эришилди.

Гулноза Бобоева, ЎзА