Arabic
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Мурожаатнома – ёшлар учун дастур
18:23 / 2026-01-20

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 26 декабрь куни Олий Мажлис ва халққа йўллаган Мурожаатномаси мамлакатимиз ривожланиши учун муҳим стратегик дастур сифатида халқимиз орасида кенг тарғиб этилмоқда. Урганч туманида унинг мазмун-моҳиятини аҳолига етказиш мақсадида тадбир ташкил этилди.

Ўзбек-туркман дўстлик уйида ўтказилган тадбирда  Мурожаатномада белгиланган устувор йўналишлар мамлакатимизда  ижтимоий-иқтисодий тараққиётни таъминлаш, белгиланган вазифаларни маҳаллаларда самарали амалга ошириш йўллари муҳокама қилинди.  

Давлатимиз раҳбарининг Мурожаатномасида белгиланган 2026 йилда амалга ошириладиган энг муҳим вазифалар, айниқса 6 та устувор йўналиш асосида ташкил этилади.

Сўзга чиққан Ўзбекистон маҳаллалари уюшмаси вилоят бошқармаси бошлиғи ва бошқалар Президент Мурожаатномасида маҳалла жамиятнинг таянч бўғини сифатида эътироф этилгани, мамлакат тараққиёти, ижтимоий барқарорлик ва инсон фаровонлиги айнан маҳалладан бошланишини қайд этди.

– Президент Мурожаатномаси ёшлар учун янги имкониятлар ва аниқ вазифаларни белгилаб берди, – дейди Анжирчи маҳалласи ёшлар етакчиси Амирхон Сафоев. – Ундан келиб чиқиб маҳалламиздаги ишсиз ёшларнинг бандлигини таъминлаш, уларни тадбиркорликка жалб қилиш ва аҳоли ўртасида камбағалликни қисқартиришга алоҳида эътибор қаратаман.  Президент 2026 йилни “Маҳаллани ривожлантириш ва жамиятни юксалтириш йили” деб эълон қилди. Демак, маҳаллаларимиз қудрати, тинчлиги ва фаол аҳоли иштироки ёшлар учун янги имкониятлар яратади. Мурожаатноманинг мазмунини ўз маҳалламда ҳам ҳар куни муҳокама қилиб. ўрганиб бормоқдамиз.  

Тадбир иштирокчилари Президент Мурожаатномасида белгиланган вазифаларнинг аҳоли турмуши ва ижтимоий фаровонлик, давлат хизматлари самарадорлигига бўлган таъсирини алоҳида таъкидлаб, уни жойларда кенг тарғиб қилишга келишиб олинди.

Аҳмаджон Шокиров,

Беҳзод Саидов(сурат),

ЎзА мухбирлари