Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Мурожаатнома ва стратегиядаги маданият ва санъат йўналишидаги мақсад-вазифалар муҳокама қилинди
11:57 / 2026-01-30

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Ойдин Абдуллаева Ўзбекистон Республикаси Президентининг Олий Мажлис ҳамда Ўзбекистон халқига йўллаган Мурожаатномаси юзасидан Ўзбекистон композиторлари ва бастакорлари уюшмасида йиғилиш ўтказди.

Унда Мурожаатномада белгиланган мақсад ва вазифалардан келиб чиқиб, маданият ва санъат соҳасини янада ривожлантириш, миллий мусиқий меросни асраш ва тарғиб этиш, замонавий композиторлик мактабини қўллаб-қувватлаш масалалари атрофлича муҳокама қилинди.

Йиғилишда таъкидланганидек, Президент Мурожаатномасида белгилаб берилган инсон капиталига инвестиция, ёшларни қўллаб-қувватлаш, маънавий-маърифий муҳитни мустаҳкамлаш вазифалари композиторлар ва бастакорлар олдига ҳам янги вазифа ва масъулиятни қўяди. Шу муносабат билан ёш ижодкорларни рағбатлантириш, улар учун ижодий лойиҳалар ва танловларни ташкил этиш, миллий ва замонавий мусиқа уйғунлигини таъминлаш бўйича таклифлар билдирилди.

Шунингдек, соҳада рақамлаштириш, асарларнинг муаллифлик ҳуқуқини ҳимоя қилиш, миллий мусиқани халқаро майдонда кенг тарғиб этиш масалаларига ҳам алоҳида эътибор қаратилди. Йиғилиш якунида Мурожаатномада белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш юзасидан амалий таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқиш бўйича келишиб олинди.

Шунингдек, учрашувда “Ўзбекистон – 2030” стратегиясининг янгиланган лойиҳасида маданият ва санъат соҳаси бўйича белгиланаётган вазифалар муҳокама қилинди. Иштирокчилар соҳани янада ривожлантиришга қаратилган қатор таклиф ва ташаббусларни илгари сурди.

М.Комилова, ЎзА