Chinese
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Мурожаатнома таълимни янги босқичдаги тараққиётга ундади
11:52 / 2026-01-07

Президентимизнинг Олий Мажлис ва халқимизга Мурожаатномаси Сурхондарё вилоятида чуқур ўрганилиб, унинг мазмун-моҳияти жойларда кенг тарғиб қилинмоқда.

Ангор туманидаги таълим муассасаларида бўлиб ўтаётган тарғибот тадбирларида маҳаллий Кенгаш депутатлари Мурожаатномада белгилаб берилган муҳим вазифалар ҳақида атрофлича сўз юритмоқда. Жумладан, 6-умумтаълим мактабида бўлиб ўтган учрашувда халқ депутатлари туман Кенгаши депутати Мустафо Садатов Мурожаатномада белгиланган устувор вазифалар – таълим сифатини ошириш, ёшларни замонавий билим ва касбларга йўналтириш, педагог ва тарбиячиларнинг жамиятдаги ўрни ҳамда масъулиятини кучайтириш масалаларининг мазмун-моҳиятини тушунтирди. Ўқувчиларни 9-синфдан фанларни ўзлаштириши ва касбий қизиқишига қараб саралаб олиш тизими жорий қилинишининг аҳамияти, ўқитувчиларга кўрсатилаётган эътибор хусусида фикр алмашди.

Худди шундай тадбирлар тумандаги 8-, 23- ва 25- умумий ўрта таълим мактаблари ҳамда 23-мактабгача таълим муассасасида ҳам юксак савияда ўтказилди. Учрашувларда маҳаллий Кенгаш депутатлари ўқитувчилар ва тарбиячиларнинг саволларига жавоб берди.

Жорий йилги тараққиётимиз, тинч, тўкин ҳаётимизнинг муҳим йўналишлари ифода этилган Мурожаатномага бағишланган учрашувлар давом этмоқда.

Холмўмин Маматрайимов,

ЎзА мухбири