Қазақ
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Мурожаатнома: Сув хўжалиги соҳасида устувор вазифалар белгилаб берилди
17:46 / 2026-01-07

Янги Ўзбекистонда амалга оширилаётган ислоҳотлар дастурида сув ресурсларидан оқилона ва самарали фойдаланиш масаласи давлат сиёсати даражасига кўтарилди. Ўзгаришларнинг илк кунлариданоқ мазкур йўналиш стратегик устувор вазифа сифатида белгиланиб, сув хўжалиги соҳасини тубдан такомиллаштиришга қаратилган аниқ мақсад ва вазифалар илгари сурилди.

Президентимиз Олий Мажлис ва Ўзбекистон халқига йўллаган Мурожаатномасида бу масалаларга алоҳида тўхталиб ўтди.

Мурожаатномада белгиланган устувор йўналишлар, соҳани ривожлантиришга қаратилган стратегик режалар сувчиларни янги марралар сари руҳлантириб, улар зиммасига юклатилган масъулиятни янада оширди. 

Айни кунларда Сув хўжалиги вазирлиги ва тизим ташкилотлари жамоаларида давлатимиз раҳбарининг Мурожаатномаси атрофлича муҳокама қилиниб, унинг мазмун-моҳияти чуқур ўрганилмоқда.

Сув хўжалиги вазирлиги томонидан ўтказилган галдаги иқтисодий ўқишда Президент Мурожаатномаси, шунингдек, жамоатчилик муҳокамасига қўйилган “Ўзбекистон - 2030” стратегиясининг янгиланган лойиҳаси бўйича мутахассислар томонидан батафсил тушунтиришлар берилди. 

Тадбирда сув хўжалиги вазирининг биринчи ўринбосари Зокир Ишпўлатов сўзга чиқиб, Президент Мурожаатномасида экологик мувозанатни таъминлаш, “яшил” энергетикани ривожлантириш ҳамда сув ресурсларидан оқилона фойдаланиш мамлакатимизни яқин келажакда ҳар томонлама юксак тараққий эттиришнинг энг муҳим олти устувор йўналишидан бири сифатида белгилаб берилганини алоҳида таъкидлади. Шунингдек, мазкур вазифаларни амалга ошириш сув хўжалиги тизимида янги ёндашувлар, замонавий бошқарув механизмлари ва юқори масъулият талаб этишини қайд этди.

Тадбир давомида “Ўзбекистон - 2030” стратегиясининг янгиланган лойиҳасига киритилаётган ўзгартиришлар, унинг асосий мақсад ва устувор йўналишлари ҳақида атрофлича маълумот берилди. Тақдим этилган маълумотлар иштирокчилар томонидан қизиқиш билан қабул қилиниб, соҳани узоқ муддатли ривожлантиришга доир фикр-мулоҳазалар билдирилди.

Шунингдек, тадбир доирасида коррупцияга қарши ички назорат бўлинмалари фаолиятини янгича тизим асосида ташкил этиш, шу йўналишда белгиланган вазифаларни самарали амалга оширишга муносиб ҳисса қўшган Сув хўжалиги вазирлигининг бир гуруҳ ходимлари Коррупцияга қарши курашиш агентлиги томонидан эътироф этилгани маълум қилинди.

Тадбир якунида бир гуруҳ ходимларга мазкур ташкилотнинг ташаккурномалари тантанали равишда топширилди.

Насиба Зиёдуллаева,ЎзА