Қазақ
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Мурожаатнома мазмуни атрофлича муҳокама қилинди
18:51 / 2026-01-19

Сирдарё вилоятининг Гулистон шаҳридаги Мусиқали драма театрида “Маърифат” тарғиботчилари жамияти аъзолари, маҳалла раислари, зиёлилар, ёшлар етакчилари ҳамда ҳарбий соҳа ходимлари иштирокида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Олий Мажлис ва халққа йўллаган Мурожаатномаси мазмунини кенг аҳоли қатламларига етказишга қаратилган маърифий учрашув бўлиб ўтди.

Тадбирда мамлакатнинг ҳарбий хавфсизлиги ва мудофаа салоҳиятини мустаҳкамлаш, ташқи таҳдидлар ва мафкуравий хуружлар шароитида жамиятда маънавий барқарорликни сақлаш каби устувор вазифалар атрофлича муҳокама қилинди. Шу билан бирга, учрашувда маърифат ва жамоатчилик фаоллигини ошириш, ёш авлод онгида ватанпарварлик ва фуқаролик масъулиятини шакллантиришнинг аҳамияти алоҳида таъкидланди.

Учрашувни Сирдарё вилояти ҳокимининг ўринбосари Отабек Мавлонбердиев очди ва олиб борди. У ўз сўзида Мурожаатномада белгиланган вазифаларни амалга оширишда маҳалла фаоллари, тарғиботчилар ва жамоатчиликнинг роли муҳим эканини таъкидлади.

Маърузачилар сифатида сиёсий фанлар доктори, профессор Хайрулла Умаров, тарих фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) Отабек Алимардонов, Ўзбекистон Маҳаллалар уюшмаси масъул ходими Суярқул Қурбонқулов, Ёшлар ишлари агентлиги масъул ходими Малика Комилова ва Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси, шоира Сайёра Эрназарова сўзга чиқиб, ўз таклиф ва мулоҳазаларини билдиришди.  

Шунндек, улар Янги Ўзбекистонда барча соҳаларда амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар, уларнинг кундалик ҳаётда намоён бўлаётган ижобий натижалари ва аҳоли турмушига таъсири ҳақида ҳам сўз юритишди.

Ғулом Примов, ЎзА мухбири