Oʻzbek
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Мурожаатларнинг аксарияти жойида ҳал этилди
16:39 / 2022-08-28

Андижон вилояти ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмонов Янги Андижон массивида сайёр қабул ўтказди.

Мамлакатимиз мустақиллигининг ўттиз бир йиллик тўйи олдидан вилоят прокуратураси, ички ишлар, солиқ идоралари ҳамда бошқа мутасадди корхона ва ташкилотлар раҳбарлари иштирокида ўтказилган сайёр қабулда аҳолининг турли масалалар юзасидан мурожаатлари эшитилди.

Сайёр қабулда вилоят ҳокими мамлакатимизда Президентимиз ташаббуси билан аҳолининг турмуш шароитларини яхшилаш, халқимизнинг ҳаётдан рози бўлиб яшашларини таъминлаш борасида кенг кўламли ишлар олиб борилаётганлиги, шунингдек, жойларда одамларни қийнаётган муаммоларни ҳал этиш масаласига алоҳида эътибор қаратиш муҳимлигини таъкидлади.

[gallery-8546]

Қабул давомида фуқароларнинг ишга жойлашиш, йўлларни таъмирлаш, тоза ичимлик суви билан таъминлаш, электр симёғочлар ўрнатиш, эскирган трансформаторларни алмаштириш, имтиёзли кредит олиш, суюлтирилган газ баллонлари ажратилиши, соғлиқни сақлаш, уй-жой, моддий ёрдам олиш, тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш масалаларига оид 200 дан ортиқ мурожаатлари қабул қилинди.

Вилоят ҳокими томонидан мурожаатларнинг аксарияти жойида ижобий ҳал этилди. Ўрганиш ва маълум вақт талаб этадиган масалалар ижроси юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берди.

Ф. УБАЙДУЛЛАЕВ, З. УМРЗОҚОВ (сурат), ЎзА