Oʻzbek
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Мурожаатларнинг 120 дан ортиғи жойида ижобий ҳал этилди
19:43 / 2024-09-27

ФОТОРЕПОРТАЖ

Шарқий ҳарбий округ маънавият ва маърифат марказида округ қўшинларида хизмат қилаётган ҳарбий хизматчилар ва уларнинг оила аъзолари, фахрийлар ҳамда Қуролли Кучлар хизматчилари учун округ қўшинлари қўмондони, Фарғона ҳарбий прокурори, давлат ва жамоат ташкилотлари вакиллари иштирокида оммавий сайёр қабул ўтказилди.

[gallery-19494]

Ҳарбий хизматчиларнинг оилавий шароитини янада яхшилаш, уларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш мақсадида ташкил этилган мазкур сайёр ва оммавий қабулда 20 дан ортиқ мурожаат округ қўшинлари қўмондонига ва 30 га яқини Шарқий ҳарбий округ қўмондонлиги масъулларига келиб тушди. Шунингдек, кун давомида округ қўмондонлиги, ҳарбий прокуратура, вилоят “Соғлом авлод учун” халқаро хайрия фонди, Фарғона давлат университети, камбағалликни қисқартириш ва бандлик, мактабгача ва мактаб таълими, соғлиқни сақлаш бошқармалари, банк мутахассислари, вилоят “Оила ва хотин-қизлар” бўлими, “Ишга марҳамат” мономаркази масъуллари томонидан 300 га яқин мурожаат ўрганиб чиқилди.

Мурожаатларнинг 120 дан ортиғи жойида ижобий ҳал этилди. Ечими вақт талаб қиладиган мурожаатлар эса мутасаддиларга йўналтирилиб, ижроси назоратга олинди. 

Сайёр қабул давомида мурожаати бор ҳар бир фуқаро билан ҳарбий хизматчилар якка тартибда суҳбат олиб борди. Суҳбат давомида тиббий хизмат, нафақадаги ҳарбий хизматчиларнинг ижтимоий ҳимояси, хизмат жойини кўчириш ҳамда уй-жой масаласи кўриб чиқилди. 

Шунингдек, мурожаатчилар учун тиббий кўрик ва маслаҳат хизмати кўрсатилди. 

Муқимжон ҚОДИРОВ(сурат),ЎзА