Oʻzbek
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Мурожаатларни тезкор ҳал этиш бўйича Тошкент шаҳар штаби ташкил этилди
12:01 / 2023-10-10

Тошкент шаҳар ҳокимлигида пойтахт саноатини ривожлантириш ва саноат корхоналарининг ишлашини таъминлаш борасида амалга ошириладиган тадбирларни мувофиқлаштириш бўйича Тошкент шаҳар штаби фаолияти ташкил этилди.

Штабда иқтисодиёт, инвестиция, солиқ, божхона, банк, энергетика, стандарт, кадастр соҳаси вакиллари корхоналардан 24 соат давомида муаммоларини қабул қилиб, уларни тезкор ҳал қиладиган тизим йўлга қўйилган.

Эндиликда мазкур штабга фуқаролар, жумладан тадбиркорларни қийнайдиган ҳар қандай муаммо бўйича мурожаат қилишлари мумкин. Мурожаатлар ҳолатига қараб тезкор ёки тегишли ташкилотларга хабар берилган ҳолда назоратга олинади.

Гулноза Бобоева, ЎзА