Русский
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Мурожаатларни тез фурсатларда ҳал этиш чоралари кўрилмоқда
12:48 / 2023-05-18

Мажбурий ижро бюросининг Навоий вилоят бошқармаси томонидан жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўлиқ, холисона ва ўз вақтида кўриб чиқилиши таъминланмоқда. Бюрога келиб тушаётган мурожаатлар секторлар кесимида таҳлил қилиниб, уларни камайтириш мақсадида зарурий чоралар кўриб борилмоқда.

Хусусан, 2023 йилнинг ўтган даврида кўриб чиқилган 2825 та мурожаатларнинг  2508 таси ҳал этилди, шундан 1621 таси ёки 65 фоизи қаноатлантирилди. Мурожаатларни ҳал этиш жараёнида 2 млрд. 384 млн. сўм маблағлар ундирилиб, 1621 нафар шахсларнинг ҳуқуқи тикланиши таъминланди.

Мисол учун, Қизилтепа туманида яшовчи фуқаро Д.Рахимованинг  фуқаролик ишлари бўйича Кармана туманлараро судининг буйруғига асосан қарздор Р.Галляновдан бир нафар фарзандининг моддий таъминоти учун алимент ундиришда амалий ёрдам беришни сўраб ёзган мурожаати юзасидан олиб борилган ижро ҳаракатлари давомида фуқаро Д.Рахимованинг мурожаати қаноатлантирилиб, қарздор Р.Галляновдан 75 млн. сўм миқдорида алимент суммаси ундирилишига эришилган.

Бундан ташқари, аҳоли билан тўғридан-тўғри мулоқот қилиб, уларни қийнаётган муаммоларни жойида кўриб чиқиш мақсадида ўтказилган сайёр қабулларда 710 нафар аҳолининг мурожаатлари ҳал этилган.

Тизимга келиб тушган мурожаатлар соҳалар бўйича таҳлил қилинганда, 61 фоизини алимент ундируви билан боғлиқ мурожаатлар ташкил этганлиги сабабли, бу соҳадаги мурожаатларни келгусида камайтириш мақсадида чора-тадбир белгилаб олинди.

Шунингдек, фуқароларнинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларининг ҳимоя қилиниши юзасидан қатъий назорат ўрнатилган.  

М.Қосимова, ЎзА