Oʻzbek
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Мурожаатларни ўз вақтида ўрганиб, ечим топишида баъзи маҳалла тизими ходимларининг ташаббускорлиги сезилмаяпти
09:47 / 2020-11-30

Маҳалла тизими фаолиятини янада такомиллаштириш, иш самарадорлигини ошириш борасида кўплаб ижобий ишлар амалга оширилмоқда.

Аммо мамлакатимизнинг барча ҳудудларида ҳам бу борадаги ишлар ўз ижобий натижасини бераётгани йўқ, фуқаролар мурожаатларини ўз вақтида ўрганиш ва келтирилган масалаларга ижобий ечим топишда баъзи ҳудудлардаги маҳалла тизими ходимларининг ташаббускорлиги ва талабчанлиги сезилмаяпти.

Ҳудудлардаги кўп қаватли ва якка тартибдаги уй-жойларни куз-қиш мавсумига тайёрлаш ҳамда хонадонларни иситишда табиий ва суюлтирилган газ, қаттиқ ёқилғидан фойдаланишда хавфсизликни таъминлаш қоидаларига риоя этмаслик натижасида жойларда айрим кўнгилсиз ҳолатлар вужудга келмоқда.

Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлигида куз-қиш мавсумида юзага келиши мумкин бўлган фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш, амалга оширилаётган ишларни ўрганиш якунлари масалаларига бағишлаб ўтказилган видеоселектор йиғилишида мазкур масалаларга атрофлича тўхталиб ўтилди.

Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазири Раҳмат Маматов ўз фикрларини билдирар экан, Давлатимиз раҳбарининг жорий йил 18 сентябрда ўтказилган видеоселектор йиғилишида иқтисодий тармоқлар, ижтимоий соҳа объектлари ва уй-жой фондини куз-қиш мавсумига тайёрлаш ишларини жадаллаштириш юзасидан мутасадди идоралар, жумладан, маҳалла тизими ходимлари олдига қўйилган вазифаларга атрофлича тўхталиб ўтди.

Фавқулодда вазиятлар вазирлиги Давлат ёнғин назоратини ташкил этиш бош бошқармаси бошлиғи Даврон Қамбаров келтириб ўтилган масалалар, шунингдек, маҳалла тизими ходимлари билан ҳамкорликда амалга оширилиши зарур бўлган муҳим вазифаларга тўхталиб ўтди.

Таъкидланганидек, 2020 йилнинг 11 ойи давомида вазирликка жисмоний ва юридик шахслардан 170 262 тамурожаат келиб тушган. Уларнинг аксарияти Қашқадарё, Сурхондарё, Самарқанд, Тошкент, Андижон вилоятлари ва Тошкент шаҳри ҳудудларидан қилинган аҳоли мурожаатларидир. Вазирликнинг 1146 ишонч телефони орқали жорий йилнинг 27 октябрдан бугунги кунга қадар 4 731 та мурожаат келиб тушган.

Йиғилиш сўнггида вазифалар ижроси бўйича масъул раҳбар ва ходимларга зарур топшириқ ва кўрсатмалар бериб ўтилди.

 

Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш  вазирлиги Матбуот хизмати