Chinese
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Мурожаатларни кўриб чиқишда 914 та қонун бузилиши ҳолати аниқланди
17:54 / 2020-06-24

Натижада жорий йилнинг дастлабки 5 ойи давомида жами 914 та қонун бузилиш ҳолатлари аниқланди.


Давлат хизматлари агентлиги Бухоро вилояти бошқармасининг давлат хизматлари кўрсатилиши устидан назорат қилиш бўлими томонидан давлат органлари ва қатор ташкилотларда ўрганиш ишлари олиб борилди.

Натижада жорий йилнинг дастлабки 5 ойи давомида жами 914 та қонун бузилиш ҳолатлари аниқланди.

Ушбу ҳолатларнинг аксарияти мурожаатчиларнинг аризаларини кўриб чиқиш муддати қўпол тарзда бузилганлигидадир. Бундай ҳуқуқбузарликлар 828 тани ташкил этмоқда. Бундан ташқари, 33 та ортиқча ҳужжатларни талаб қилишлик ҳолати аниқланган бўлса, 53 та бошқа турдаги қонун бузилиш ҳолатлари содир этилган. 

Аниқланган қонун бузилиш ҳолатларига нисбатан 12 та тақдимномалар киритилган. Шунингдек, 72 та маъмурий баённомалар расмийлаштирилган ва 29 та огоҳномалар киритилган. Шунингдек, 66 нафар шахс маъмурий жавобгарликка тортилган.

Шу ўринда айтадиган бўлсак, бугунги кунда марказлар томонидан аҳолига сифатли, тезкор, қулай ва шаффоф давлат хизматлари кўрсатилаётган бир вақтда баъзи бир мутасадди давлат ташкилотларининг хизмат кўрсатиш тизимида бундай қонун бузилиш ҳолатлари содир этилиши ўша ташкилотга, айниқса, марказларга нисбатан аҳолининг норозилик кайфияти уйғонишига сабаб бўлмоқда. 

Ҳар бир давлат ташкилоти ўз ишига профессионал даражада ёндашса, аҳоли мурожаатлари билан ишлаш тизимида тезкорлик ва шаффофликни жорий қилса, албатта бу ташкилот халқ эътирофига сазовор бўлиб, уларнинг кўнглидан жой олади. Бу эса, фуқароларнинг бугунидан рози, эртанги кунига нисбатан ишонч билан яшашида муҳим ўрин эгаллайди.

Хафиз БОБОҚУЛОВ,
Давлат хизматлари агентлиги
Бухоро вилояти бошқармаси
бўлим бошлиғи