Мурожаатлар жойида ҳал этилди
ФОТОРЕПОРТАЖ
Наманган вилояти Чортоқ туманидаги Балиқкўл маҳалласида турли масалалар бўйича вилоят ҳокими номига мурожаат қилган фуқаролар қабули ўтказилди.
“Биби Наима она” зиёратгоҳи ҳудудидаги соя-салқин жойда ташкил этилган сайёр қабул жараёнида 110 нафардан зиёд юртдошимиз Наманган вилоят ҳокими Шавкат Абдураззоқов билан юзма юз учрашиб, ўз муаммоларини ҳал этишда ёрдам сўради. Мурожаатларнинг аксариятига шу ернинг ўзида ечим топилди. Муддат талаб этадиганлари назоратга олинди.
[gallery-17919]
Ҳотам МАМАДАЛИЕВ (сурат), ЎзА