Oʻzbek
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Мурожаатлар ўз вақтида ўрганилмоқда
16:14 / 2026-01-08

“Ҳудудгаз Бухоро” газ таъминоти филиали томонидан ҳар бир мурожаат назоратсиз қолдирилмайди. Таъкидлаш лозим, улар асосан табиий газ таъминотидаги баъзи муаммолар, тўлов тизимидаги камчиликлар, жиҳозларнинг носоз ҳолга келиб қолганлиги ҳақида бўлиб, мутахассислар томонидан ўрганилиб, амалий ечимларга эришилмоқда.

Ўтган 2025 йилда филиал ҳамда унинг ҳудудий бўлимларига турли мазмундаги 5067 та мурожаат келиб тушган. Улардан 1014 таси ёзма, 1577 таси оғзаки, 14 таси электрон ҳамда 915 та мурожаатлар Ишонч телефонлари ва 1547 таси Виртуал қабулхона орқали қабул қилинган. Уларнинг ечимлари тегишли соҳа вакиллари томонидан ижобий жиҳатдан ҳал этилишига эришилди. 

– Келиб тушган 5067 та мурожаатдан 4322 таси ижобий жиҳатдан ҳал этилди, бу дегани келиб тушган мурожаатлардан 85 фоизи амалий жиҳатдан ўз ечими топди. 650 та мурожаат юзасидан тушунтиришлар берилди. Шунингдек, 95 та мурожаатлар вақт талаб қилганлиги сабаб айни дамда мутахассислар томонидан ўрганилмоқда ва бу ҳақида мурожаат эгасига маълумот бериб борилмоқда. Мурожаатлар бевосита 1104 – Call марказ операторлари ҳамда 104 – авария диспетчерлик хизмати диспетчерлари томонидан қабул қилиниб, жойида ҳал этилмоқда, – дейди газ таъминоти филиали бўлим бошлиғи Фаррух Ражабов. 

Зариф Комилов, ЎзА мухбири.