Spanish
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Мурожаатлар ўз вақтида ҳал қилиняптими?
13:02 / 2025-03-15

Ўзбекистон Республикаси Президентининг Самарқанд вилоятидаги Халқ қабулхонаси мудири М.Турдиев Халқ депутатлари вилоят Кенгаши сессиясида 2024 йилда аҳоли мурожаатлари ва муаммолари билан ишлаш ҳолати юзасидан ахборот берди.

– Ўтган йил давомида Президент Виртуал ва Халқ қабулхоналарига вилоятимиз аҳолисидан 124 мингдан зиёд мурожаат келиб тушган бўлиб, уларнинг (82 фоизи) қаноатлантирилган, – деди М.Турдиев. – Жумладан, 53 мингдан ортиғи (44 фоизи) ижобий ечимини топган. Лекин мурожаатларни ижобий ҳал этиш даражаси Нуробод (40 фоиз) ва Ургут (41 фоиз)туманларида энг паст бўлди. Энг кўп мурожаат Пахтачи, Оқдарё, Пастдарғом туманлари, Каттақўрғон ва Самарқанд шаҳрига тўғри келди. Мурожаатларнинг асосий қисми ижтимоий таъминот, ижро иши, алимент ва қарз ундириш масалалари, хизматчилар фаолияти ва хатти-ҳаракатлари билан боғлиқ бўлди.  

Йил давомида вилоят аҳолисидан 17832 та такрорий мурожаат келиб тушган бўлиб, бу турдаги мурожаатлар Пастдарғом, Каттақўрғон, Пахтачи, Пайариқ туманлари ва Самарқанд шаҳридан тушган. Аҳоли мурожаатларининг 1169 таси раҳбарлар шахсий қабулини уюштиришга доир бўлиб, жумладан, 391 та мурожаатда Президент қабулини уюштириш сўралган.

Вилоят ташкилотлари иш юритувидаги 6322 та мурожаатни кўриб чиқишнинг қонунда белгиланган муддати бузилган. Жумладан, “Ҳудудий электр тармоқлари” акциядорлик жамияти Самарқанд ҳудудий филиали  

1464 та, Ўзбекистон маҳаллалари уюшмаси вилояти бошқармаси 1336 та, вилоят ҳокимлиги 1109 та, вилоят камбағалликни қисқартириш ва бандлик бошқармаси  440 та мурожаатни белгиланган муддат ўтганидан сўнг ёпган.

Муаммолар жойларда ўз ечимини топмаганлиги туфайли ўтган йил Самарқанд вилоятида яшовчи 676 нафар фуқаро 1284 та масала бўйича Тошкент шаҳрига бориб, Президент Халқ қабулхонасига мурожаат қилган.

Ғ.Ҳасанов, ЎзА мухбири