Русский
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Мурожаатлар ўз вақтида ҳал этилмоқда — Энергетика вазирлиги
18:44 / 2022-08-04

Мамлакатимизда электр энергияга бўлган талаб кундан-кунга ортиб бормоқда. Шу сабабли, бугунги кунда Энергетика вазирлиги томонидан аҳоли талабини қондириш баробарида тизимда катта ислоҳотлар амалга оширилмоқда.

Вазирлик фаолиятида аҳолидан келиб тушган мурожаатлар билан ишлаш муҳим ҳисобланади.

Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазирининг ахборот сиёсати масалалари бўйича маслаҳатчиси – матбуот котиби Эльмира Бекмуродова жорий йилнинг биринчи ярим йиллигида вазирлик томонидан жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлаш борасидаги фаолияти ҳақида маълумот берди.

-Таъкидлаш керакки, жорий йилнинг январь-июль ойлари давомида Энергетика вазирлигига 1 135 та мурожжат келиб тушди, - деди Э.Бекмуродова.- Хусусан, 545 та ёзма мурожаат, 337 та электрон мурожаат, 166 та оғзаки (шу жумладан, ишонч телефони) мурожаат ва 87 та виртуал қабулхоналари орқали мурожаатлар келиб тушган.

Ушбу келиб тушган мурожаатларнинг 1 126 таси жойида назоратга олинган. 292 тасига чоралар кўрилган, 779 тасига тушунтириш берилган ва 62 та мурожаат айни кунда ўрганиш жараёнида ҳамда 2 та мурожаат тегишли бўлмаганлиги боис рад этилган.

Мурожаатларнинг асосий қисми аҳолининг электр энергияси таъминоти юзасидан бўлиб, ушбу мурожаатлар ўрнатилган тартибда ҳудудий электр таъминоти корхоналари томонидан жойида ҳал қилиб берилган.

Худди шунингдек, табиий ва суюлтирилган газ таъминоти масаласи бўйича ҳам мурожаатлар келиб тушган бўлиб, уларнинг аксарият қисми ижобий ҳал қилинган.

Ҳурматли истеъмолчилар! Сизда ёқилғи энергетика комплекси соҳасига оид таклиф, савол ёки эътирозлар бўлса, Умумий ва мурожаатлар билан ишлаш бўлимининг 71-236-38-22 ишонч телефонига ёки info@minenergy.uz электрон манзилига мурожаат қилишингиз мумкин.

Электр энергияси таъминоти юзасидан 11-54 қисқа рақами ёки Telegram’даги (@HET_admin) админстраторга, шунингдек, табиий ва суюлтирилган газ таъминоти юзасидан 1104 ва (71) 200-08-04 ишонч телефонлари ёки Facebook ижтимоий тармоғидаги гуруҳга мурожаат қилишингиз мумкин.

Йўлланган мурожаатлар ўрнатилган тартибда ўрганиб чиқилади ва қисқа фурсатларда жавоб қайтарилади.

ЎзА мухбири Насиба ЗИЁДУЛЛАЕВА ёзиб олди.