Chinese
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Мурожаатлар ўтган йилга нисбатан камайган
17:25 / 2023-02-10

Ўзбекистон Республикаси Президентининг Виртуал ва Бухоро шаҳар Халқ қабулхоналари орқали 2022 йилда 13 минг 118 та мурожаатлар келиб тушган. Таҳлилларга кўра, мурожаатлар ўтган йилга нисбатан 7 фоизга камайган.

- Мурожаатларни кўриб чиқиш натижалари бўйича таҳлил қилинганда 3348 таси ижобий ечим топган, – дейди Бухоро шаҳридаги Халқ қабулхонаси мудири А.Бекмуродов. –Мурожаатчиларга ҳуқуқий маълумот бериш орқали 4475 та муаммо ҳал қилинган. 296 та мурожаат рад қилинган. 499 та мурожаат тугатилган, 3933 та мурожаат юзасидан тушунтириш берилган. Кўрилмасдан қолдирилган мурожаат 38 та бўлиб, 345 та мурожаат жараёнда қолган.  

Мурожаатлар шаҳар миқёсида олганда 51 фоизни ташкил этган.  

Таҳлиллар шуни кўрсатдики мурожаатларни муддати бузилишига йўл қўйган айрим ташкилотлар, ундаги важларни тўлиқ ўрганмасдан, мурожаатни ижобий ечимини топиш чоралари кўрилмасдан шунчаки тушунтириш бериш билан чекланилиб қолган. Муддати бузилган мурожаатлар сони 144 тани ташкил этмоқда. Мурожаатлар билан ишлаш, кўриб чиқиш ва ҳал этиш даражаси юзасидан доимий мониторинг ҳамда таҳлиллар олиб борилмоқда. Шунга кўра, 2022 йилнинг ўтган 12 ойи мобайнида мурожаатларни кўриб чиқиш борасида аниқланган қонун бузилиш ҳолатлари ва уларни бартараф этиш юзасидан давлат идоралари, мутасадди ташкилотларга шаҳар Халқ қабулхонаси томонидан 31 та “тақдимнома”, Халқ депутатлари Бухоро шаҳар Кенгашига 12 та “ахборот” киритилган. Натижада 122 та ходимга нисбатан интизомий чоралар кўрилган. Жумладан, 10 нафар масъул ходимлар вазифасидан озод этилган. 23 нафар масъулларга “ҳайфсан” интизомий жазо чораси қўлланилиб, 1 нафар масъул жаримага тортилган, 88 нафар ходимлар расман огоҳлантирилган.

Белгиланган режа-график асосида Бухоро шаҳар Халқ қабулхонасида шаҳар ташкилот ва муассаса раҳбарларининг шахсий қабуллари ўтказилиши тасдиқланган бўлишига қарамай, ўтган давр мобайнида Бандликка кўмаклашиш маркази Бухоро шаҳар бўлими томонидан 7 маротаба, шаҳар Агробанк раҳбари томонидан 6 маротаба, Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш шаҳар бўлими томонидан 6 маротаба шахсий қабуллар амалга оширилмаган.  

Бугунги кунга келиб айрим давлат идоралари ва ташкилотлар томонидан мурожаатлар тўлақонли ўрганилмаганлиги, совуққонлик билан ёндашиши ва сансоларликка йўл қўйганлиги натижасида фуқаролар норозилик билдирган ҳолда юқори турувчи ҳукуматга мурожаат қилишига сабаб бўлган.  

Халқ қабулхоналарига ҳоким ёрдамчилари фаолияти бўйича келиб тушган 128 та мурожаатларни жойига чиқиб ўрганиш натижасида 21 нафар ҳоким ёрдамчилари фаолиятидан норозилиги бўйича 11 таси ўз тасдиғини топган. Халқ қабулхонаси томонидан Бухоро шаҳар ҳокимлигига 4 та “тақдимнома” ва Халқ депутатлари Бухоро шаҳар Кенгашига 6 та “ахборот” киритилган. Натижада 3 нафар ходимга “ҳайфсан”, 18 нафарига “огоҳлантириш” берилган. 4 нафар ходим лавозимидан озод этилган.  

 Зариф Комилов, ЎзА