Қазақ
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Мурожаатлар доимо эътиборда
10:46 / 2023-06-06

Давлат кадастрлари палатаси Қашқадарё вилояти бошқармаси томонидан январь-май ойлари оралиғида 3 минг 132 кўп қаватли уйдаги хонадонларга, 3 минг 518 нотурар жойларга, 8 минг 96 якка тартибдаги уй-жойларга ва 1 минг 91 ер участкасига жами 15 минг 800 дан зиёд кадастр паспортлари шакллантирилиб, Давлат хизматлари марказлари орқали мулкдорларга тақдим этилди.

Бу ҳақида Давлат кадастрлари палатаси Қашқадарё вилояти бошқармаси ЎзА га маълум қилди.  

Тақдим этилган маълумотга кўра, ўтган 5 ой давомида кадастр ходимлари томонидан олиб борилган ишлар натижасида Қашқадарё вилояти бўйича 1 минг 157 яъни (94,58 гектар) бўш ер участкалари хатлов натижасида аниқланган. Аниқланган бўш ер участкалари “YERELEKTRON” ахборот алмашинув тизимига киритилган ва 514 яъни 16,58 гектар ер участкалари электрон онлайн аукционларни ташкил этиш марказига юборилган. Йил бошидан буён 557 яъни (22,66 гектар) бўш ер участкалари онлайн аукцион савдосида тадбиркорларга сотилган.  

Маълум қилинишича, ҳудудлар кесимида энг кўп бўш ер участкалари Яккабоғ тумани ҳудудида аниқланган бўлиб 155 яъни 3,22 гектарни ташкил этади. Чироқчида эса энг кўп бўш ер участкалари аукцион савдоларига чиқарилган 63  яъни 2,98 гектар. Энг кўп бўш ер участкалари аукционда сотилган ҳудуд — Нишон тумани. Туманда 78 2,01 гектар ер участкалари аукцион савдоларида тадбиркорларга сотилган.  

Қўшимча қилинишича, йил бошидан буён вилоятдаги 25 минг 62 кўчмас мулк объектига бўлган ҳуқуқлар ва улар бўйича тузилган битимлар давлат рўйхатидан ўтказилган.  

Ўлмас Баротов, ЎзА.