Chinese
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Мурожаатлар асосида тадбиркорларга 10,9 миллиард сўм миқдорида асоссиз тўланган солиқ маблағи қайтарилди
14:35 / 2024-10-22

АОКАда Бизнес-омбудсман девони ахборот хизмати раҳбари Гулжамол Шукурова иштирокида брифинг ўтказилди. Унда Бизнес-омбудсман томонидан 2024 йил 9 ойи давомида амалга оширилган ишлар тўғрисида маълумот берилди.

Қайд этилганидек, ўтган давр мобайнида тадбиркорлардан келиб тушган 7 минг 127 та мурожаат хусусиятлари бўйича таҳлил этилганда  солиқ, ер, кадастр, архитектура, банк, кредит, текширувлар, суд қарори ижроси ва бошқа масалаларга оид мурожаатлар келиб тушган.   

“Тадбиркор виртуал офиси” ахборот портали орқали 7 минг 113 та мурожаатда 8 минг 131 та масала келиб тушган бўлиб, мазмунига кўра мурожаатларнинг асосий қисми банк ва кредит, солиқ, мансабдор шахсларнинг хатти-ҳаракати, ер майдони, ёки бино ажратиш, кадастр масалалари, суд ва бошқа орган ҳужжатларини ижро этиш, инфратузилма масалаларига тегишли. 

Мурожаатлар асосида тадбиркорларга 10,9 миллиард сўм миқдорида асоссиз тўланган солиқ маблағи қайтарилди. 4,99 миллиард сўмдан ортиқ кредит ажратилиши ва 3,81 миллиард сўм пул маблағини ундиришда ёрдам кўрсатилган.   

Аниқланган қонунбузилиши ҳолатлари бўйича 8 та тақдимнома киритилди, 122 нафар мансабдор шахсга нисбатан маъмурий баённома расмийлаштирилди.     

Ўтган давр мобайнида назорат қилувчи органлар томонидан тадбиркорлик фаолиятига оид қонунчилик ижроси бўйича 5 та назорат органида ўрганиш ўтказилган.   

Ўрганишда аниқланган қонунбузилиши ҳолатлари бўйича 4 та тақдимнома киритилган, масъул шахсларнинг 315 нафарига маъмурий баённома расмийлаштирилган, 20 нафарига интизомий жазо қўлланилган.   

Аниқланган қонунбузилиши хусусияти бўйича, 83 фоизи текширув тартибини бузиш, 5 фоизи мурожаатларни кўриш тартибини бузиш,4 фоизи давлат хизматлари кўрсатишни бузиш ҳамда 1 фоизи бошқа масалаларда содир бўлган.     

Назорат қилувчи органлар томонидан келишиш учун киритилган жами 3 минг 941 та текширувдан 1 минг 726 таси (44 фоизи) келишилган ва 2 минг 215 таси (56 фоизи) қонуний асослар мавжуд бўлмагани сабабли рад этилган.     

Давлат назоратини амалга оширишда ягона ҳуқуқни қўллаш амалиётини таъминлаш мақсадида назорат органининг 4 минг 507 нафар мансабдор шахси иштирокида 75 та ўқув-семинар ўтказилди.   

Текширишлар ўтказувчи ходимларнинг малака ва профессионаллик даражасини баҳолаш мақсадида назорат органининг 9 минг 454 нафар ходими аттестациядан ўтказилиб, уларнинг 7 минг 208 нафари (76 фоизи) тадбиркорлар фаолиятида текширувлар ўтказишда етарли малакага эга деб топилди.     

Ўтган вақт давомида тадбиркорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш борасида Бизнес-омбудсман томонидан 1 минг 836 та таъсир чораси, шундан 47 та даъво аризаси, 38 та тақдимнома, 24 та хулоса, 6 та огоҳнома ва 1 минг 721 та маъмурий жазо қўлланилган.   

Натижада ҳисобот даврида судлар томонидан 15,1 миллиард сўмлик даъво тадбиркорлар фойдасига ҳал этилган, 1 та қарор ҳақиқий эмас деб топилган ва 25 нафар масъулга интизомий жазо чоралари қўлланилган.   

Гулноза Бобоева, ЎзА