Spanish
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Мурожаатга ечим топиш фаровонликка элтади
12:10 / 2022-08-04

Арнасойда Жиззах вилоят оила ва хотин-қизлар бошқармаси бошлиғи Н.Мухторованинг вилоятнинг энг чекка, оғир ҳудудларидан бири бўлган туманда сайёр қабули ташкил этилди.

Унда туман ҳокими, сектор раҳбарлари, вилоят ташкилот ва бошқарма масъул ходимлари, фуқаролар иштирок этди.

Сайёр қабул жараёнида бандлик, субсидия, банк кредит маблағлари ажратиш, ўзини ўзи банд қилиши учун зарур меҳнат қуроллари билан таъминлаш, уй жой, кадастр ҳужжатларидаги муаммолар, даволаниш учун моддий ёрдам, ичимлик суви, табиий ва суюлтирилган газ, электр таъминотидаги узилишлар ва бошқа шу каби масалалар бўйича мурожаатлар қабул қилинди.

[gallery-8152]

– Мен “Аёллар дафтари” рўйхатида тураман, 2-гуруҳ ногирониман, ўғлим, келиним ва 1 нафар набирам билан бирга “Янги Бўстон” маҳалла фуқаролар йиғинида яшайман, турмуш ўртоғим вафот этган, – дейди Арнасой туманида истиқомат қилувчи Хоним Раҳмонова. – МФЙ раиси мен каби бева-бечораларнинг ҳолидан тез-тез хабар олиб туради. Ўзимга тикув машинаси, келинимга экин майдонимизга сув чиқмаслигини ҳисобга олиб, уни суғориш учун сув насоси билан таъминлашда амалий ёрдам сўрагандим. Менга шу ернинг ўзида, бугунги сайёр қабулда сув насоси ва тикув машинасини субсидия маблағлари ҳисобига беришди. Энди келиним билан томорқада қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштириш ва тикув-бичув билан шуғулланиб, ўзимизни ўзимиз банд қиладиган бўлдик.

– Тошкент давлат санъат ва маданият институтида ўқийман, – дейди Маърифат Маҳмуджонова. – Президентимизнинг қарори билан 1 курсдаги контракт тўловим туман ҳокимлиги маҳаллий бюджети ҳисобидан тўлаб берилган эди. Мана 2-курсни битирдим, аммо бу босқич учун контракт тўлови ҳали тўланмади. Тўловларни тўлашда тушунмовчиликлар бўлди. Сайёр қабулга шу масалада келгандим. Қисқа фурсатларда ушбу муаммони ҳал қилиб беришга ваъда беришди.

Сайёр қабулда 80 нафар фуқаро иштирок этди. Асосий мурожаатлар эса 24 та бўлиб, 4 таси шу жойнинг ўзида ижобий ҳал этилди. 10 та мурожаатчига 10 турдаги озиқ-овқат маҳсулотлари тарқатилди, қолган мурожаатлар ижро учун йўналтирилиб, ижроси қатъий назоратга олинди.

А.Қаюмов, Ж.Ёрбеков (сурат), ЎзА