Русский
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Мурожаатчиларнинг 513 та масаласи жойида ҳал қилинди
16:08 / 2019-12-06

Ғиждувон туманида ўтказилган сайёр қабулга ҳудуддаги бир қатор тадбиркорлик субъектларининг тижорат банклари ва бошқа идоралар билан боғлиқ мурожаатлари ўрганилди.


Ўзбекистон Республикаси Президент Администрацияси, Олий Суд, Бош прокуратура, турли вазирлик ва идоралар, Марказий Банк, Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси, “Маҳалла” жамоат фонди бошқаруви, Бухоро вилояти ҳокимлиги мутасаддиларидан иборат республика Ишчи гуруҳи аъзолари Бухоро вилояти туман ва шаҳарларида бўлиб, аҳоли вакиллари билан учрашувлар ўтказдилар.

Жойлардаги бундай мулоқотлар ҳудудларда амалга оширилаётган ислоҳотлар боришини баҳолаш, фуқароларни қийнаётган муаммоларни ўрганиш ва бартараф этишда муҳим тажриба сифатида ўзини оқлаган тадбирларнинг узвий давоми бўлди.

Ғиждувон туманида ўтказилган сайёр қабулга ҳудуддаги бир қатор тадбиркорлик субъектларининг тижорат банклари ва бошқа идоралар билан боғлиқ мурожаатлари ўрганилди.

Бугунги кунда фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш, ҳудудларда тинчлик ва осойишталикни таъминлаш борасида катта ишларни олиб бораётир. Афсуски, уларнинг айримлари ўзлари қатор муаммолар сабаб, фаолиятларни тўлақонли амалга оширишда қийинчиликларга дуч келишяпти. Шофиркон туманидаги “Саврак” МФЙ фаоллари сайёр қабулда уларнинг маҳалла фуқаролар йиғини биноси қурилиши кўзда тутилган бўлса-да, аслида иш чўзилиб келаётганидан ташвиш билдирдилар. Албатта, бино қурилишига аҳоли ҳам ўз ҳиссасини қўшишга тайёр эканлиги ҳам таъкидланди. Мулоқотда сўнгида маҳалла биносини келгуси йил биринчи ярмида қуриш чоралари кўрилиши белгиланди.

1.JPG

Таъкидлаш керак, вилоят, туман ва шаҳар ҳокимлари, тегишли секторлар раҳбарлари ҳудудлардаги ижтимоий масалаларни тизимли ўрганиш мақсадида сайёр қабуллар ўтказишяпти. Афсуски, кўп йиллардан буён тўпланиб қолган муаммоларни ҳал этиш осон эмас. Бу нарса республика Ишчи гуруҳи вакиллари ҳам эътиборини тортди. Улар ҳузурига келган Вобкент тумани “Маликобод” МФЙ Бешработ қишлоғи аҳолиси вакилларининг айтишича, бир неча ўн йил илгари ўрнатилган электр трансформатори қуввати истеъмолчилар сони кўпайгани боис, ҳудудни электр таъминоти билан таъминлай олмаяпти. Бу борадаги мурожаатлар ечим топганича йўқ. Мурожаатчиларга 2020 йилда қишлоқда янги трансформатор ишга туширилиши айтилди.

Аҳоли хонадонлари ва ижтимоий соҳа объектларида қиш мавсуми қандай ўтаётгани ҳам республика Ишчи гуруҳи аъзолари эътиборида бўлди. Масалан, улар Ромитан туманида 4-мактабгача таълим муассасасига ҳам ташриф буюрди. Мактабгача таълим вазирининг биринчи ўринбосари муассаса моддий-техника аҳволи ҳақида хабардор экан, у иккита замонавий иситиш қозони ва 120 нафар тарбияланувчи учун янги юмшоқ тўшак, ёстиқлар ҳамда чойшабларни совға қилди.

5.JPG

Бухоро шаҳрида ўтказилган сайёр қабулда Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси мутасаддилари ҳам турли муаммоларга дуч келган аёллар билан учрашдилар. Улар муаммолари ўрганилди ва имкон даражасида амалий ёрдам ҳам кўрсатилди. Масалан, аёллардан бири оилавий ётоқхонага жойлаштирилади. Шунингдек, хиралашиб қолган кўзига линза ўрнатиш чоралари кўрилади. Ижтимоий аҳволи оғир бўлган оила бекаси Ф.Рўзиева эса 2020 йилда уй -жой билан таъминловчилар рўйхатига олиниб, тегишли ҳужжатларни тақдим этиш бўйича маслаҳат берилди.
Сайёр қабуллар давомида, йўлларни таъмирлаш, бандлик, аҳолини тошкўмир, суюлтирилган газ билан таъминлаш каби ўнлаб масалалар муҳокама қилинди. Яна бир муҳим жиҳати, республика давлат масъул идоралари вакиллари бевосита хонадонларга ҳам ташриф буюриб, аҳоли муаммоларини ҳар томонлама ўрганишди.

Икки кун давом этган мулоқотлар давомида 1 минг 92 нафар фуқаро қабул қилиниб, уларнинг турли масалалардан иборат 1 минг 99 та мурожаати ўрганиб чиқилди. Муаммоларнинг 513 таси жойида ҳал этилди. 169 нафар фуқарога ҳуқуқий маслаҳат берилди. 417 та мурожаат ижроси эса назоратга олинди.