Халқ депутатлари Қашқадарё вилоят кенгашининг 36-сессияси ўз ишини бошлади. Унда Қашқадарё вилоят ҳокими Муротжон Азимовнинг вилоятни 2021 йилги ижтимоий-иқтисодий ривожланиш якунлари ҳамда 2022 йил учун белгиланган вазифалар юзасидан вилоят аҳлига Мурожаати тингланмоқда. Президентимиз томонидан илгари сурилган “Инсон-Жамият-Давлат” янги тамойили ҳамда “Инсон қадри учун” устувор тамойилни тўлақонли амалга ошириш деганда, ҳар бир ватандошимизнинг ҳаётдан рози бўлиб яшаши, тинч ва хавфсиз ҳаёт кечириши, унинг ҳуқуқ ва эркинликларини таъминланиш назарда тутилади.
Сессияда жорий йил 1 декабрь ҳолатидаги вилоятнинг иқтисодий кўрсаткичларига эътибор қаратилди. Маълум қилинишича, вилоят ялпи ҳудудий маҳсулоти 108,4 фоизни, саноат маҳсулоти ишлаб чиқариш 114,6 фоизни, халқ истеъмоли моллари ишлаб чиқариш 100,1 фоизни, хизмат кўрсатиш 118,5 фоизни, чакана савдо 111,8 фоизни, қишлоқ хўжалик маҳсулотлари етиштириш 103,1 фоизни, пудрат ишлари 119,6 фоизни ташкил қилиб, барча йўналишларда ўсиш таъминланди. Саноат йўналиши бўйича Касби (164,6%), Нишон (149,4%), Миришкор (132,3%), Қарши (131,4%) туманлари ва Қарши шаҳрида (119,5%) юқори ўсиш суръатлари кузатилди.
[gallery-5151]
Худди шундай хизмат кўрсатиш соҳасида Деҳқонобод (110%), Нишон (106%) ва Касби (105%) туманларида кўрсаткичлар юқори даражани қайд этди. Шуни алоҳида таъкидлаб ўтиш мумкинки, 2021 йилда инвестиция дастурлари доирасида вилоятда умумий қиймати 3 тлрн. 900 млрд. Сўмлик 853 та ҳудудий ҳамда 157 млн. 200 минг АҚШ доллар миқдорида тўғридан-тўғри хорижий инвестиция ва кредитлар ҳисобига 6 та йирик лойиҳа тўлиқ қувватда ишга туширилди.
Жумладан, Китоб туманида “Kitob ip yigiruv” МЧЖ ҚКнинг қиймати 24 млн. АҚШ доллари миқдоридаги 400 та иш ўрнига эга ип-калава ишлаб чиқариш ёки Қарши шаҳрида “Uz shoes” МЧЖҚКнинг қиймати 4 млн 500 минг АҚШ долларлик 50 та иш ўрнига эга пойабзал ишлаб чиқариш лойиҳалари ўз фаолиятини бошлади. Жами ишга туширилган лойиҳалар ҳисобига вилоятда 7 минг 540 та янги иш ўрни ташкил этилиб, 75 млрд. Сўмлик қўшимча солиқ базаси яратилди.
Маҳаллийлаштириш дастури бўйича 69та лойиҳа доирасида 357 млрд. сўмлик импорт ўрнини босувчи маҳсулот ишлаб чиқариш ҳисобига (прогноз 105,8%),4 млн. 500 минг АҚШ доллар миқдорида валюта маблағлари тежаб қолинди. Хусусан, дастур доирасида Қарши шаҳрида “Бисс электроникс систем” МЧЖ замонавий телевизорлар (49 ва 55 дюмли), Қарши туманида “Промакс” МЧЖ тўлов терминали каби импорт ўрнини босувчи маҳсулотлар ишлаб чиқармоқда.
– Вилоят саноат ишлаб чиқариши паст ривожланган ҳудуд ҳисобланади, шундан келиб чиқиб вилоятда бу соҳани ривожлантириш мақсадида, мавжуд 28 та кичик саноат зонасидаги 76 гектар майдонга жойлаштирилган 151 та лойиҳадан, 59 таси ишга туширилди ва 34 млрд. сўмлик маҳсулот ишлаб чиқарилиши йўлга қўйилиб,751 та янги иш ўрни яратилди, – деди вилоят ҳокими.
Сессия давом этмоқда.
Ўлмас Баротов, ЎзА