Бу ҳақда Қашқадарё вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати маълум қилди.
Маълумки, ўтган ҳафта давлатимиз раҳбари иштирокида Исломобод шаҳрида бўлиб ўтган “Ўзбекистон – Покистон бизнес форуми” доирасида Покистоннинг қишлоқ хўжалиги ҳамда озиқ-овқат маҳсулотларини ишлаб чиқариш, қайта ишлаш ва экспорт қилиш соҳасида етакчи ҳисобланган “GO GROUP” компанияси бош ижрочи директори Дур Муҳаммад Айюб билан учрашув ўтказилган эди.
Куни кеча Қашқадарё вилояти ҳокими Муротжон Азимов мазкур компания раҳбари Дур Муҳаммад Айюб билан онлайн форматда мулоқот қилди.
Интернет орқали ўтказилган суҳбат давомида картошкачилик, чорвачилик ҳамда мева-сабзавотчилик йўналишларида ҳамкорликни кенгайтириш масалалари муҳокама қилиниб, ўзаро манфаатли қатор лойиҳалар бўйича фикр алмашилди.
Хусусан, компания томонидан Ўзбекистон ҳудудларида чорвачилик маҳсулотларини тўлиқ қайта ишлаш занжирига эга замонавий агрокластер барпо этиш режалари қўллаб-қувватланиб, ушбу ташаббус икки томонлама ҳамкорликни янада мустаҳкамлашга хизмат қилиши таъкидланди.
Ўлмас Баротов, ЎзА мухбири