Муротов Лочинбек Баҳромовичнинг техника фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) диссертация иши ҳимояси тўғрисида
“Ёппасига ёки пуштали ишлов беришга созланадиган комбинациялашган машина иш органлари параметрларини асослаш” мавзусида
Муротов Лочинбек Баҳромовичнинг 05.07.01– “Қишлоқ хўжалиги ва мелиорация машиналари. Қишлоқ хўжалиги ва мелиорация ишларини механизациялаш” ихтисослигида “Ёппасига ёки пуштали ишлов беришга созланадиган комбинациялашган машина иш органлари параметрларини асослаш” мавзусида бажарган техника фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) диссертация иши ҳимояси Қарши муҳандислик-иқтисодиёт институти ҳузуридаги илмий даражалар берувчи PhD.03/30.06.2020.Т.111.02 рақамли Илмий кенгашнинг 2023 йил 15 август соат 14:00 даги мажлисида бўлиб ўтади.
Манзил: Қарши шаҳри, Мустақиллик шоҳ кўчаси, 225-уй.
Тел.: (+99875) 221-09-23, факс: (0375) 224-13-95.
e-mail: qmii@qmii.uz