English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Муроджон Азимов Қашқадарё вилояти ҳокими лавозимига тасдиқланди
11:07 / 2022-04-22

Қарши шаҳрида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев иштирокида халқ депутатлари Қашқадарё вилояти кенгашининг навбатдан ташқари сессияси бўлиб ўтмоқда.

Сессияда ташкилий масала кўрилди. Давлат раҳбари 2021 йил ноябрь ойидан буён Қашқадарё вилояти ҳокими вазифасини бажариб келаётган Муроджон Азимов номзодини Қашқадарё вилояти ҳокими лавозимига тавсия этди.

Муроджон Бердиалиевич Азимов 1976 йилда Қашқадарё вилоятида туғилган. У 2014-2016 йилларда Бухоро вилояти прокурори, 2016-2018 йилларда Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори ўринбосари лавозимида ишлаган. Генерал-майор Муроджон Азимов  2018 йил февралидан 2021 йил 18 ноябригача  Давлат божхона қўмитаси раиси вазифасида ишлаган.

Овозга қўйиш натижаларига кўра, Муроджон Азимов  Қашқадарё вилоятининг ҳокими этиб тасдиқланди.

Айни пайтда Президент вилоятни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш, аҳоли турмуш шароитларини яхшилаш вазифалари бўйича маъруза қилмоқда.

ЎзА