Муроджон Аҳмадалиевнинг тарихий жангига икки кун қолди
Жорий йилнинг 14 сентябрь куни Япониянинг Нагоя шаҳридаги “IG Arena” мажмуасида йирик профессионал бокс оқшоми бўлиб ўтади. Унда турли йўналишларда 6 та баҳс ва марказий жанг ташкил этилади.
Биз учун аҳамиятлиси, оқшомнинг марказий жангги иккинчи энг енгил вазн тоифасида мутлақ жаҳон чемпиони Наоя Иноуэ ҳамда ушбу вазнда WBA йўналиши бўйича вақтинчалик чемпион бўлиб турган ҳамюртимиз Муроджон Аҳмадалиев ўртасида кечади.

Маълумот ўрнида: Муроджон Аҳмадалиевнинг профессионал боксдаги жанглари сони 15, улардаги ғалабалар сони эса 14 тани ташкил қилмоқда.
Наоя Иноуэ супер вазн тоифасида амалдаги мутлақ жаҳон чемпиони, тўртта вазн тоифасини забт этишга муваффақ бўлган ва ҳеч қачон мағлуб бўлмаган боксчи ҳисобланади. Япониялик боксчи Жаҳон бокс кенгаши (WBC), Бутунжаҳон бокс ташкилоти (WBО), Халқаро бокс федерацияси (IBF) ва Бутунжаҳон бокс ассоциацияси (WBА) чемпионлик унвонларига эга.

Жавоҳир Тошхўжаев, ЎзА