–Президентимизнинг тадбиркорлар билан мулоқотида қатнашдик. Кўпгина саволлар ва таклифлар тайёрлаб келган эдик, – дейди “Косон капитал инвест” МЧЖ раҳбари М. Мадиев.
– Давлатимиз раҳбарининг нутқини эшитиб барча саволларимизга жавоб олдик. Ҳудудлар бўйича билдирган фикрлари таклифлари таҳсинга лойиқ. Масалан, ер солиғи ва фойда солиқларини ҳудудлар бўйича тақсимланиши адолатли бўлди. Бизнинг ҳудудимиз вилоят марказига қараганда сотиб олиш қобилияти пастроқ ҳисобланади. Шунга қарамасдан Тошкент билан бир хил даражада солиқ тўлар эдик.
Президентимиз таклифларидан кейин бизга яратган қулайликлари солиқлар ҳудудларга қараб тўлаш тизимини жорий қилишни айтиб ўтдилар. Бундан ташқари, ерларни хусусийлаштириш. Тадбиркорларга масалан ўзлари эгаллаб турган ерларни хусусийлаштириш энг кам иш ҳақининг 20 баравари қилиб белгиланган эди. Тошкент ҳудуди ва бошқа марказларда ҳам 20 баравар қилиб белгиланган эди. Президентимиз билан мулоқотдан кейин 20 баравар тўлов 5 бараварга туширилди. Бу беш бараварга туширилганининг ўзи бизга катта имконият ва шаҳар марказлари республикамиз марказлари билан тенг рақобат муҳитини яратиб берди.
Ҳозирги кунда фаолиятимиз нон ва нон маҳсулотлари ҳамда буғдой унини ишлаб чиқаришдан иборат бўлиб, яқинда Президентимиз томонидан чиқарилган янги қарор бўйича ун маҳсулотлари очиқ биржа савдоларига қўйилиши бошланди. Олдин белгиланган миқдорда олардик биржага чиққандан кейин хоҳлаганимизча оляпмиз. Ҳозирги кунда нон ва нон маҳсулотлари ишлаб чиқариш сони ҳам олдингига нисбатан 2-3 мингтага кўпайди.
Олдин қаердан ун оламиз деб ўйлаб қолардик. Боиси ун чекланган миқдорда олинарди. Президентимиз билан бўлган мулоқот бизга янада ғайрат бағишлаб янада кўпроқ ишлашимизга имконият яратди. Бундан келиб чиқиб ҳозирги берилаётган ва яратилаётган қулайликлардан фойдаланган ҳолда ишлаб чиқариш фаолиятимизни кенгайтирамиз ва вилоятимиз аҳолисига сифатли ва арзон маҳсулот етказиб бериш ниятидамиз.
ЎзА мухбири Ў.Баротов ёзиб олди.