Русский
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Мурғак кўнгилларга меҳр улашиб...
14:04 / 2022-07-08

Муборак Қурбон ҳайити арафасида “ERIELL Group”, “Enter Engineering” ва “Humo Arena” маъмурияти “APLA” жамоат бирлашмаси тарбияланувчилари учун хайрия тадбири ўтказди.

Унда ушбу компаниялар  386 нафар имконияти чекланган болалар ва уларнинг оила аъзоларини байрам билан табриклади. 

Таъкидлаш керакки, Қурбон ҳайити Ўзбекистонда энг қадимий ва ардоқли байрамлардан бири бўлиб, унинг асосий мақсади маънавий-ахлоқий покланишдир. Байрамларни оила ва дўстлар билан ўтказиш, бирга овқат пишириш, совғалар бериш ва муҳтожларга ёрдам кўрсатиш одат тусига кирган. Айниқса, муҳтожларга эътибор ва ғамхўрлик кўрсатиш фақатгина муқаддас байрамнинг бир қисми эмас, балки ўзбек халқининг азалий қадриятидир. 

“ERIELL Group” ва “Enter Engineering” компаниялари кўп йиллар давомида хайрия фаолиятини амалга ошириб келади ва мамлакат бўйлаб имконияти чекланган инсонларни қўллаб-қувватлашга алоҳида эътибор қаратади. 

“Ҳумо Арена” муз мажмуасида  ўтказилган ушбу хайрия тадбири доирасида меҳмонларга қизиқарли саёҳат уюштирилиб, имконияти чекланган инсонлар учун яратилган шарт-шароитлар намойиш этилди. 

Экскурсия давомида иштирокчилар ўзларини ҳақиқий хоккейчилардек ҳис қилдилар, арена музига чиқиб, дарвозага шайба киритдилар ва фигурали учиш усталари томонидан байрам муносабати билан махсус тайёрланган ажойиб чиқишдан баҳраманд бўлди. 

Тадбир байрамона дастурхон ва профессионал ошпаз томонидан тайёрланган  палов билан давом этди – барчаси “Ҳумо Арена” маъмурияти томонидан шарқона меҳмондўстлик ва меҳмонларга эътибор билан тайёрланди.  

– Жамоат бирлашмамиз номидан барча ташкилотчиларга миннатдорлик билдираман. Бугунги кун барчамиз учун ҳақиқий байрамга айланди. Бундай дамларда биз ёлғиз эмаслигимиз ва доим сизга таянишимиз мумкинлигига ишонамиз, – деди  “APLA”  ижрочи директори Олеся Усмонова. 

Тадбир якунида болажонларга совғалар улашилди. Саломатликлари туфайли байрамга кела олмаган болаларга ҳам компания вакиллари томонидан совғалар ва ширинликлар етказиб берилди. 


Насиба Зиёдуллаева, ЎзА