Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Муқобил энергия – тежамкорлик ва самарадорлик омили
13:02 / 2024-08-29

Сирдарё вилояти божхона бошқармаси бошлиғи Н. Салимжонов бошчилигидаги ишчи гуруҳ Сирдарё туманида жойлашган “Peng-Sheng” мажмуасидаги Ўзбекистон-Хитой қўшма корхоналари таъсисчилари билан сайёр учрашув ўтказди.

Тадбирда асосан мамлакатимизда қайта тикланувчи энергия манбаларидан фойдаланишни рағбатлантириш бўйича қабул қилинган қонун ҳужжатлари, уларга кўра жорий қилинган солиқ имтиёзлари ҳақида сўз юритилиб, тадбиркорлик субъектларига қуёш панелларини ўрнатилишининг афзалликлари ҳамда энергия сарфи юзасидан батафсил тушунтиришлар берилди.

Таъсисчилар томонидан мажмуада фаолият олиб бораётган 14 та ишлаб чиқариш корхоналарининг электр истеъмолидан келиб чиқиб, Хитой давлатидаги ҳамкорлар билан келишилган ҳолда ҳисоб-китоб ва қуёш панеллари ўрнатиш ишлари бошланиши маълум қилинди.

[gallery-18991]

Шунингдек, Гулистон шаҳрида вилоят прокурори раҳбарлигида электр энергиясини иқтисод қилиш ва қайта тикланувчи энергия манбаларини жорий этиш юзасидан ўқув семинари ўтказилди.

Семинарда вилоят ва туман-шаҳар сектор раҳбарлари, вилоят божхона бошқармаси масъуллари, энергетика соҳаси мутасаддилари, тижорат банклари, вилоятдаги хўжалик юритувчи субъектлар ва йирик ишлаб чиқариш корхоналар раҳбарлари иштирок этишиб, соҳа мутахассислари томонидан қуёш панелларини ўрнатиш афзалликлари ва энергия ресурсларидан тежамкорлик билан фойдаланиш усуллари бўйича тақдимотлар қилинди.

Шаҳриёр ОРТИҚБОЕВ(сурат),ЎзА