Муқаддасим, мунавварим – она тилим
Аниқ ва ижтимоий фанлар университетида ўзбек тилига давлат тили мақоми берилганининг 34 йиллиги ҳамда 21 октябрь – Ўзбек тили байрами муносабати билан “Муқаддасим, мунавварим – она тилим” мавзуида байрам тадбири ўтказилди.
Тадбирда етакчи тилшунос ва адабиётшунос олимлар ўзбек тилининг юксалиш йўли, тарихий аҳамияти, мамлакатимиз тараққиёти ва жамият ривожидаги муҳим ўрни ҳамда давлат тили сифатидаги нуфузи ва халқаро миқёсдаги обрў-эътиборини ошириш борасида амалга оширилаётган ишлар юзасидан маърузалар қилди.
[gallery-14132]
Университет талабалари томонидан тайёрланган бадиий чиқишлар йиғилганларга кўтаринки руҳ ва байрамона кайфият улашди.
ЎзА фотомухбири
Отабек Мирсоатов олган суратлар