Қазақ
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Муқаддас Холиқова: “Бугун чин хизмат қадрланаётган замонда яшаяпмиз”
16:11 / 2026-03-06

Эътироф

Инсон қадри ва бахти, аввало, оиладан бошланади. Маънавият ва маданиятнинг илк асослари ҳам айнан шу муқаддас даргоҳда шаклланади.  

Юртимизда хотин-қизларга яратилаётган имконият ва шароитлар уларнинг жамиятдаги ўрни ва нуфузини янада юксалтирмоқда.

Кўксарой қароргоҳида Халқаро хотин-қизлар куни муносабати билан байрам тадбири бўлиб ўтди. Президент Шавкат Мирзиёев бутун Ўзбекистон аёлларини 8-март – Халқаро хотин-қизлар куни билан самимий муборакбод этди.

Президентининг тегишли фармонига мувофиқ, “Меҳнат шуҳрати” ордени билан тақдирланган актриса Муқаддас Холиқова ўз таассуротлари билан ўртоқлашди.

— Бугунги кунда бир жиҳат мени алоҳида қувонтиради. Илгари бундай мукофотлар кўпроқ санъат аҳлига бериларди. Бугун эса юртимизнинг энг чекка ҳудудида ҳам ватанпарварлик руҳида, юртга садоқат ва маҳорат билан хизмат қилаётган ҳар бир инсон давлатимиз эътиборида ва эътирофида, — деди у.

Фикрларнинг давомини қуйидаги видеода томоша қилинг.

<iframe width="650" height="420" src="https://www.youtube.com/embed/RyZOrN4yAWY" title="“Vatanparvarlik ro‘hida, chin xizmat qilgan borki, e’tirof etiladi&quot; –Muqaddas Xoliqova" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share" referrerpolicy="strict-origin-when-cross-origin" allowfullscreen></iframe>

Абдулазиз РУСТАМОВ, Ёқуб МЕЛИБОЕВ (видео), ЎзА