Chinese
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Муқаддам судланган шахс яна жиноятга қўл урди
12:14 / 2026-01-17

Жиззах вилоятида ҳуқуқ-тартибот органлари томонидан олиб борилаётган профилактик тадбирлар жамоат хавфсизлигини таъминлашда муҳим ўрин тутмоқда. Ана шундай чора-тадбирлардан бири Зарбдор тумани ҳудудида ўтказилди.

Тадбир жараёнида ўзини шубҳали тутган фуқаро тўхтатилиб, қонунчиликда белгиланган тартибда текширув ўтказилди. У Жиззах шаҳрида яшовчи, муқаддам оғир жинояти учун судланган шахс экани маълум бўлди. Холислар иштирокида ўтказилган кўздан кечириш давомида унинг ёнидан “гашиш” гиёҳвандлик моддаси борлиги аниқланди.

Ҳуқуқ-тартибот соҳаси мутахассисларининг фикрича, гиёҳвандлик воситаларининг ҳатто кам миқдорда муомалада бўлиши ҳам жамият учун жиддий хавф туғдиради. Шу боис бу иллатга қарши кураш ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар билан бир қаторда, кенг жамоатчилик зиммасига ҳам ўзига хос равишда масъулият юклайди.

Айни пайтда ушбу ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ишлари олиб борилмоқда.

Абдужалол Қаюмов, ЎзА