Arabic
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Муқаддам судланган фуқаро кучли таъсир қилувчи дори воситаси савдосига қўл урди
17:38 / 2024-06-06

Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти кучли таъсир қилувчи дори воситаларини муомалага киритилишининг олди олингани ҳақида хабар берди.

Маълум қилинишича, Департаментнинг Зангиота туман бўлими томонидан ўтказилган тезкор тадбирда муқаддам судланган А.Ф. ноқонуний даромад орттириш мақсадида Учтепа тумани «Катта хирмонтепа» МФЙ ҳудудидаги савдо мажмуаси олдида фуқаро К.К.га жами 35 дона «Gabapin» номли кучли таъсир қилувчи дори воситасини 5,4 млн. сўмга сотган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Шу каби, Департаментнинг Оққўрғон туман бўлими томонидан ИИБ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро Н.Р. ноқонуний даромад орттириш мақсадида «Зарафшон» МФЙ ҳудудида фуқаро Ж.А.га 8 дона «Регапен» номли кучли таъсир қилувчи дори воситасини 1,1 млн. сўмга сотган вақтида ашёвий далиллар билан қўлга олинган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 251-1-моддаси (кучли таъсир қилувчи ёки заҳарли моддаларни қонунга хилоф равишда муомалага киритиш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

ЎзА