Қазақ
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Муомаладаги банк карталари йиллик ўсиши секинлашди
18:52 / 2026-02-12

Марказий банк томонидан 2026 йил 1 январь ҳолатига муомаладаги банк пластик карталари, терминаллар, банкомат ва инфокиосклар ҳамда 2025 йил январь-декабрь ойлари давомида тўлов терминаллари орқали тушган тушумлар тўғрисида маълумотлар эълон қилинди.

Қайд этилишича, 2025 йил якунларига кўра, Ўзбекистонда муомаладаги банк карталари сони 6,27 млн. донага ошди ва жами 68,27 млн.тага етди. Бироқ карталарнинг йиллик ўсиш суръати 2024 йил (+15,7 млн.) ва 2023 йил (+12 млн.) кўрсаткичларига нисбатан сезиларли даражада пасайган. Бу ҳолатга Марказий банкнинг 2025 йил январидан бир нафар мижозга 20 тагача банк картаси очиш бўйича чеклов жорий қилгани ҳам таъсир кўрсатган бўлиши мумкин.

Муомаладаги карталар сони бўйича энг катта ўсиш Uzum bank (+4,32 млн. дона, 556,2%), Агробанк (+1,20 млн. дона, 22,3%), Hamkorbank (+867,3 минг дона, 29,2%)да кузатилди. Бу ўсиш банк тизимидаги умумий ўсишнинг 68,9 фоиз ҳиссасига тўғри келди.

Шу билан бирга, 7 та банкда карталар сони камайган. Энг катта пасайиш Octobank (-2,97 млн. дона), Халқ банки (-1,65 млн. дона) ва TBC Bank (-1,37 млн. дона)да кузатилди. Octobankдаги пасайиш 2025 йилнинг июнида Humans VISA карталарига хизмат кўрсатиш тўхтатилгани билан боғлиқ.

2025 йилда тўлов терминаллари сони 4 537 тага кўпайиб, 430 762 тага етди. Энг катта ўсиш Hamkorbank (+22,23 минг та), Трастбанк (+3,02 минг та) ва Универсалбанк (+2,30 минг та) ҳиссасига тўғри келди.

Банкомат ва инфокиосклар сони эса 29 909 тадан 40 090 тагача ошди. Жами қурилмаларнинг 22 600 таси тўлов ташкилотлари ҳиссасига тўғри келади.

2025 йилда тўлов терминаллари орқали тушган умумий тушум 460,26 трлн. сўмни ташкил қилди. Энг юқори тушум Алоқабанк (54,06 трлн), TBC Bank (33,2 трлн.), Ўзмиллийбанк (30,2 трлн.) ва Ипотека-банк (28,8 трлн.) терминаллари орқали қабул қилинган.

Марказий банк маълумотлари банк инфратузилмаси кенгайиб бораётганини кўрсатмоқда. Бироқ карталар сонининг йиллик ўсиш суръати пасайиши бозордаги чекловлар ва мижозлар ҳаракатларига ҳам боғлиқ.

Ш.Маматуропова, ЎзА