Муомаладаги банк карталари сони 65 миллиондан ошди
Марказий банк маълумотларига кўра, 2025 йилнинг 1 ноябрь ҳолатига муомаладаги банк карталари сони 65 миллион 44 минг 604 тани ташкил этмоқда.
Банклар ва тўлов ташкилотлари томонидан ўрнатилган банкомат ва инфокиосклар сони эса 39 минг 819 тага етган. Шунингдек, ўрнатилган тўлов терминаллари сони 424 минг 729 тани ташкил қилиб, улар орқали январь–октябрь ойларида тушган тушумлар 359,9 триллион сўмдан ошган.

Таҳлиллар шуни кўрсатадики, муомаладаги карталар сонининг ўсиши ва банкомат ҳамда тўлов терминалларининг кўпайиши аҳолига банк хизматларидан кенг фойдаланиш имконини яратади ҳамда электрон тўловларини ривожлантиришга хизмат қилади.
Ш.Маматуропова, ЎзА