Қазақ
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Муносиб номзодларга овоз берилди
17:00 / 2022-05-16

Фарғона вилоятида бўлиб ўтадиган фуқаролар йиғинлари раислари (оқсоқоллари) сайловида 1 минг 62 нафар маҳалла раиси сайланади.

Шаҳар ва туманларда сайловга пухта тайёргарлик кўрилди ва бугун мазкур жараён кўтаринкилик билан бошланди. Ошкоралик, муқобиллик ҳамда тенглик тамойиллари асосида ўтказилаётган ушбу муҳим ижтимоий-сиёсий тадбирларда фуқаролар фаол қатнашмоқда. 

Бағдод туманида мавжуд 59 та маҳалла фуқаролар йиғинида маҳалла раиси лавозими учун 164 нафар номзод кўрсатилган. Бугун туманнинг 5 та ҳудудида сайловлар ўтказилиб, фуқаролар вакиллари ўзлари муносиб деб билган номзодлар учун овоз берди. 

Фуқаролар йиғинлари раислари (оқсоқоллари) сайловини ташкил этиш ва ўтказишга кўмаклашувчи туман комиссияси раиси Исломжон Аҳмедовнинг айтишича, сайлов ўтказилган маҳаллаларда аҳолининг фаоллиги кузатилди. 

– Маҳалла раиси ўз ортидан одамларни эргаштира оладиган, ҳаёт тажрибасига эга, салоҳиятли, обрў-эътиборли ва энг муҳими, ислоҳотчи бўлиши керак, – дейди И.Аҳмедов. – Шунга кўра, раисликка номзодлар муайян ҳудудда доимий яшовчи фуқароларнинг фикрлари инобатга олинган ҳолда рўйхатга олинди. 134 нафар фуқаронинг номзодлиги маҳалла раиси лавозими учун илк марта илгари сурилган бўлса, номзодларнинг 10 нафари аёлларни ташкил этмоқда. Ишонамизки, сайловчилар маҳаллани “ипидан игнасигача” биладиган, аҳоли ўртасида аҳиллик, ҳамжиҳатлик ва бирликни таъминлай оладиган, хуллас, халқ хизматига шай бўлган номзодларга овоз беришади. 

“Саховат” маҳалла фуқаролар йиғини раислиги лавозимига иккита номзод кўрсатилган эди. Сайлов куни 120 нафар вакил ўзлари ишонган номзодни қўллаб-қувватлаб овоз берди. 

М. Сулаймонов, ЎзА