Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Мунаввара муддатидан олдин талаба бўлди
10:18 / 2024-05-28

Навоий вилояти Қизилтепа туманидаги 17-умумий ўрта таълим мактабининг битирувчиси Мунаввара Чўлиева олий таълим муассасаси талабаси бўлиш учун август ойида ўтказиладиган давлат имтиҳонларини кутиб ўтирмасдан 189 балл тўплаб бўлди.

У 10-синфда ўқиётган пайтида инглиз тили ва биология фанларидан, жорий йилда эса она тили ва адабиёти, тарих, кимё ва математика фанларидан миллий сертификатларга эга бўлди.  

Мунаввара тиббиёт олий ўқув юртига ҳужжатларини топширишни режалаштирган.  

 

А.Бўриев,  

ЎзА мухбири