English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Мунаввар чашма
12:04 / 2021-08-19

Янги китоб

Кейинги йилларда адабий жамоатчилик орасида Навоий ижодига, унинг серқирра фаолиятига бўлган қизиқиш ва изланишлар майдони жуда кенгайди. Зотан, ҳазрат Навоий ижоди, маънавий мероси нафақат бизни, балки дунё фалсафасига ошуфта бўлган жаҳон олимларини ҳамиша ўз оҳанрабоси билан ҳайратга солиб келганки, унинг мунаввар чашмасидан баҳрамандлик туйғуси билан яшаш кишиларни доимий тарзда эзгуликка чорлаб келган.

Ўтган талотўпли даврлар давомида ўнлаб мафкуралар бутун бир халқларни, эзгулик маёғига ошиқ элларни Навоий оламидан узоқлаштиришга ҳар қанча ҳаракатлар қилмасин, унинг маънавий қиёфасини турфа рангларда бўяб-чирмаб кўрсатмасин, ҳазрат Навоийнинг илмий мероси олислардан муаззам тафтини борича намоён этиб келмоқда.

Ўзбек адабий жамоатчилиги орасида Навоий сиймосига, унинг адабий хазинасига энг кўп мурожаат қилган классик адибларимиздан бири Мақсуд Шайхзодадир. “Ғазал мулкининг султони” ибораси ҳам айнан Шайх домла томонидан илк бора лутф этилган. Шу маънода Мақсуд Шайхзода ижодий фаолиятини Навоий шеъриятисиз тасаввур этиб бўлмайди.

Яқинда изланувчан олим, кўплаб тил ва адабиёт олимларининг устози, Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университетининг ўқитувчиси Самад Хўжановнинг “Ғафур Ғулом нашриётида “Шайхзода навоийшунос” номли рисоласи чоп этилди.  

Ўрта таълим мактабларининг тил ва адабиёт ўқитувчилари, кенг жамоатчилик учун мўлжалланган мазкур рисолада муаллиф Мақсуд Шайхзоданинг Мир Алишер Навоий ижодий фаолияти борасида олиб борган изланишлари, бу йўлда ўша даврдаги қанчалик мураккабликларга қарамасдан изчил тадқиқотлар олиб борганлиги эътироф этилган.  

Т.Рўзиев