Oʻzbek
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Мумтоз мусиқа санатига эътибор
19:29 / 2022-11-03

Вазирлар Маҳкамасининг “Маданият ва санъат муассасаларини малакали мутахассислар билан таъминлаш ва уларни давлат томонидан тизимли қўллаб-қувватлаш тўғрисида”ги қарорига мувофиқ, 2022/2023 ўқув йилидан бошлаб, мақом хонандалиги, мақом чолғу ижрочилиги ва бахшичилик йўналишларига янги қабул қилинган талабаларнинг шартнома тўловлари давлат томонидан тўлиқ қоплаб берилади.

Фортепиано ижрочиларини тайёрлаш бўйича қабул квотаси 3 бараварга кўпайтирилиб, талабаларнинг контракт тўловларини тўлиқ қоплаб берилади. Бакалавриат таълим йўналишлари рўйхатига киритилган Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги тизимидаги олий таълим муассасаларининг кундузги таълим шаклида тўлов-контракт асосида ўқишга янги қабул қилинган биринчи босқич талабаларининг 2022/2023 ўқув йили учун тўлов-контракт (стипендиясиз) суммаси 2022 йил 15 ноябрга қадар Ўзбекистан Республикаси Маданият вазирлигига Давлат бюджетидан ажратилган маблағлар доирасида, келгуси ўқув йилидан бошлаб эса 15 сентябрга қадар Маданият вазирлигига Давлат бюджетидан ушбу мақсадлар учун ажратилган қўшимча маблағлар ҳисобидан қопланади.

ЎзА