English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Мулоқотларда муаммолар ўрганилмоқда
09:32 / 2024-02-28

Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси томонидан Сирдарё вилояти ҳудудий бошқармасида жамоатчилик билан очиқ мулоқот ўтказилди. Унда Қўмита раиси маслаҳатчиси О.Усманов, ҳудудий бошқарма бошлиғи вазифасини бажарувчи Қ.Юлдашев ва тегишли ташкилот вакиллари ҳамда оммавий ахборот воситалари, блогерлар иштирок этди.

Тадбирда жисмоний ва юридик шахслардан йигирмага яқин мурожаат қабул қилинди. Жумладан, мурожаатчи О.Аҳмедовнинг икки йил давом этган уй-жой масаласи бўйича билдирган муаммоси ижобий ечим топди. Шунингдек, Н.Умматов “Ховос тумани йўллардан фойдаланиш” ДУКнинг газ бўйича 130 миллион сўмдан ортиқ асоссиз қарздорлиги ва С.Ўролованинг фойдаланишга топширилган уйнинг таъмирталаблиги бўйича мурожаатлари қисқа вақтда ижобий ечим топганлиги учун улар ҳудудий бошқармага ўз миннатдорликларини билдирди.  

Қўмита очиқлигини таъминлаш юзасидан эълон қилиниши лозим бўлган маълумотлар кўламини кенгайтириш ва долзарблигини таъминлаш юзасидан ОАВ вакиллари ва блогерларнинг таклиф ҳамда тавсиялари ҳам тингланди. Очиқ мулоқотда Э.Жўрабеков Боёвут туманида жойлашган савдо дўконлари (нотурар бино)нинг кадастр ҳужжати йўқлиги сабабли, ўн кун давомида электр таъминотидан узиб қўйилгани ва О.Нажимовнинг хусусий клиникалар ва уларда кўрсатилаётган хизматлар, нархлари ҳақида мурожаатлари тингланди. Ушбу мурожаатларнинг ечими назоратга олинди.  

Ш.Суяров, ЎзА мухбири