Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг ёшлар билан мулоқоти Янги Ўзбекистон ёшлари учун тарихий ўзгаришларга бой бўлди.

Давлатимиз раҳбарининг ҳар бир сўзи, ташаббуслари ва катта- катта лойиҳалари биз ёшларга янги имкониятлар яратмоқда.
Бугун ёшлар етакчиси зиммасида катта масъулият ва имконият борлиги алоҳида таъкидлаб ўтилди, улар контракт тўловидан тортиб тадбиркорлик қилиш истаги бор ёшлар учун имтиёзли кредит ажратишгача ёшларга чинакам кўмакчи бўлиб келмоқда. Шу нуқтаи назардан ҳам мамлакатимиз раҳбари ёшлар етакчилари учун ҳар вақт эътибор ва эътироф бўлиши, ёшларнинг дарду ташвиши билан ҳамоҳанг ишлаш борасида алоҳида кўрсатмалар берди.
Ахборот хуружлари авж олаётган бугунги кунда ёшлар ўртасида китобхонликни оммалаштириш муҳим вазифалардан бири бўлиши ва шу қатори жорий йилда Президентимиз томонидан имзоланган «Китобхонлик маданиятини ривожлантириш ва аҳоли ўртасида китоб ўқишга қизиқишни ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори бу ишларни янги босқичга олиб чиқади.
Шунинг баробарида энг сара хорижий адабиётларни ўзбек тилига, миллий адабиётларни хорижий тилларга таржима қилиш ва чоп этиш харажатининг ярми қоплаб берилиши, мактаблардаги энг фаол китобхон ўқувчиларга 10 миллион сўмдан мукофот берилиши, ўйлаймизки, китобхонлар учун чинакам ғамхўрлик ифодаси бўлди.
Биз маҳалладаги ёшлар етакчиси сифатида мулоқотдан илҳом ва куч олиб, юксак масъулиятни ҳис қилган ҳолда, ташаббускорлик билан маҳаллаларга Янги Ўзбекистон нафаси кириб боришини ўзимизга дастурилмал вазифа сифатида белгилаб олдик.
Отабек Қобилов,
Наманган вилоятининг Чуст туманидаги Сероб маҳалласи ёшлар етакчиси.
ЎзА