Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Мукофотлар ўз эгаларига топширилди
15:57 / 2023-08-02

Фарғона шаҳри Қиргули мавзесида жойлашган “Дўстлик уйи”да Халқлар дўстлиги куни муносабати билан Президент фармонига кўра тақдирланган бир гуруҳ фарғоналикларга давлат мукофоти ва кўкрак нишонларини топшириш маросими бўлиб ўтди.

Дастлаб “Дўстлик уйи”да миллий маданий марказлар учун яратилган шароитлар кўздан кечирилди. Тадбирда Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Миллатлараро муносабатлар ва xорижий мамлакатлар билан дўстлик алоқалари қўмитаси раиси Рустамбек Қурбонов, вилоят ҳокимининг ўринбосари Жамшид Ҳотамов миллатлараро дўстлик, тотувлик ва бағрикенгликни мустаҳкамлашга алоҳида эътибор қаратилаётгани қайд этилди.  

Фарғона вилоятида миллий маданий марказларни моддий ва маънавий қўллаб-қувватлаш борасида катта ишлар амалга оширилгани, миллий маданий марказларга алоҳида хоналар ажратилиб, тўгараклар ўтиш ва турли тадбирлар ташкил этиш учун концерт зали замонавий кўринишга келтирилгани таъкидланди. Эндиликда миллий маданий марказларга ёшларни жалб этиш, улар фаоллигини ошириш зарурлиги айтиб ўтилди. Тадбир давомида ижтимоий-сиёсий ҳаётнинг турли жабҳаларида самарали меҳнат қилиб, миллатлараро дўстлик ва тотувликни мустаҳкамлашга муносиб ҳисса қўшаётган Фарғона вилояти турк миллий маданий маркази раиси Тоҳир Кападзега "Дўстлик" ордени топширилди. Шунингдек, Фарғона вилояти корейс миллий маданий маркази раиси Виктор Лян, Фарғона вилояти қирғиз миллий маданий маркази аъзоси Метин Каримов, Фарғона вилояти немис миллий маданий маркази аъзоси Ирина Павлова, Сўх тумани юридик хизмат кўрсатиш маркази бошлиғи Ўктамжон Эргашевга “Халқлар дўстлиги” кўкрак нишони топширилди.  

[gallery-13000]

М.Сулаймонов,

М.Қодиров (сурат), ЎзА