Arabic
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Мукофотлар муборак бўлсин
17:29 / 2024-08-30

Давлатимиз раҳбарининг тегишли фармонига асосан Ватанимиз иқтисодий қудратини мустаҳкамлаш, кўп йиллик самарали меҳнатлари, юрт тараққиёти ва халқимиз фаровонлигини таъминлаш, илғор инновацион технологияларни амалиётга жорий этиш, ҳудудлар инфратузилмасини жадал ривожлантиришдаги улкан хизматлари, ёш авлодни ватанпарварлик, миллий ва умуминсоний қадриятларга ҳурмат руҳида тарбиялаш йўлидаги ибратли фаолияти ҳамда жамоат ишларидаги фаол иштироки учун бир гуруҳ жиззахликлар фахрий унвон, орден ва медаллар ҳамда “Меҳнат фахрийси” кўкрак нишонлари билан тақдирланди.

Давлат мукофотлари ва кўкрак нишонларини ўз эгаларига тантанали топшириш маросимида “Нуроний” жамғармаси Республика бошқаруви ҳамда унинг вилоят, шаҳар туманлар тизими раҳбарлари, меҳнат фахрийлари, вилоят фаоллари, вилоят, шаҳар туман ҳокимлари ва уларнинг ўринбосарлари, секторлар ва мутасадди идоралар раҳбар ва масъуллари, кенг жамоатчилик ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этди. 

Жиззах вилояти ҳокимлиги Анжуманлар саройида бўлиб ўтган тадбирда вилоят ҳокими Эргаш Салиев энг улуғ, энг азиз байрам мамлакатимиз мустақиллигининг 33 йиллик тантанаси билан ҳамда давлат мукофотига сазовор бўлганларни самимий муборакбод этди. Шу билан бирга мамлакатимизда инсон қадр-қиммати, шаъни юксак қадрланиши, Ватан тараққиёти, соғлом авлод тарбияси, юрт равнақи йўлида фидойилик кўрсатаётган юртдошларимизнинг меҳнати ҳеч қачон эътибордан четда қолмаслигини алоҳида таъкидлади. 

– Камтарона меҳнатимиз Президентимиз томонидан юксак мукофотга лойиқ кўрилгани, нафақат мен учун, балки Шароф Рашидов тумани аҳли учун катта фахрдир. Бу мукофот биргина мени эмас, балки бутун туманимиз халқининг фидокорона меҳнатлари эвазига берилган улкан баҳо деб ўйлайман, – дейди “Дўстлик” ордени соҳиби, Шароф Рашидов тумани ҳокими Маҳмуд Холбўтаев. – Ушбу олий мукофот бизга янада юксак масъулият юклайди. Туман иқтисодиётини, ижтимоий соҳаларини, қишлоқ хўжалигини, бизнесни ривожлантиришга, тадбиркорликни, ёшларни қўллаб-қувватлашга, юрт ободлиги, аҳоли фаровонлиги, халқимизни рози қилишдек эзгу мақсад йўлида бор куч, билим ва салоҳият билан ишлашга куч ва шижоат беради. 

[gallery-19040]

Шунингдек, вилоятдан 46 нафар нуроний, шундан 25 нафари I даражали, 20 нафар II даражали, 1 нафар III даражали “Меҳнат фахрийси” кўкрак нишонлари билан тақдирланди. 

– Халқимизнинг энг суюкли байрамларидан мустақиллик тантаналари арафасида берилган ушбу мукофот, менга ва бугун мукофотланган барча нуронийларнинг ҳар бирига ёшларимизни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш, уларни турли ёд ғоялардан асраб, тўғри йўлга солишда бизларга янада улкан масъулият юклайди, – дейди II даражали “Меҳнат фахрийси” кўкрак нишони соҳиби, нафақадаги педагог, шоир Бекназар Тошбоев. 

А.Қаюмов, Ж.Ёрбеков (сурат), ЎзА.