Chinese
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
“Мукофот уюштирган” директор жарима тўлашга мажбур бўлди
17:25 / 2025-06-11

Асоссиз устамалар – 17 миллион сўмлик жиноий жавобгарликка олиб келди.

Қашқадарё вилояти, Қамаши туманида жамоатчиликни ҳайратга солган ҳолат юз берди. 15 май куни маҳаллий мактаб директорининг ўқитувчиларга асоссиз равишда устама тўлаши фош этилди. Ортиқча “мукофот”лар давлат маблағлари ҳисобидан амалга оширилгани аниқлангач, 9 июнь куни директор 17 миллион сўм жарима тўлашга мажбур бўлди. Бу ҳақда Мажбурий ижро бюроси Қашқадарё вилоят бошқармаси маълум қилди.

Текширув натижаларига кўра, директор бир неча ўқитувчига ҳуқуқий асосларсиз устама тўлаб, бюджет маблағларидан ноқонуний фойдаланган. Суд уни Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 167-моддаси (мол-мулкни ўзлаштириш) ва 209-моддаси (мансаб ваколатини суиистеъмол қилиш) бўйича айбли деб топди.

Қамаши туман суди томонидан чиқарилган ҳукм ижро учун Бюрога келиб тушди ва директордан жарима мажбурий ундирилди.

Мутахассислар огоҳлантиради: таълим муассасаларида шаффофлик ва масъулият биринчи ўринда бўлиши шарт. Ортиқча тўловлар нафақат молиявий, балки ҳуқуқий оқибатларга ҳам сабаб бўлади. Барча раҳбарлардан давлат маблағларига нисбатан масъулият билан ёндашиш, ҳар бир тўловни асослаш талаб этилади.

Ўлмас Баротов, ЎзА мухбири