Русский
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Мукофот ўз соҳибаларига топширилди
10:53 / 2024-03-25

ФОТОРЕПОРТАЖ

Давлатимиз раҳбарининг тегишли қарори билан 8 март - Халқаро хотин-қизлар куни арафасида аъло хулқи, ноёб истеъдоди, ташаббускорлиги, ўқишдаги муваффақиятлари ҳамда таълим, фан, адабиёт, санъат, маданият, спорт соҳаларида ва жамоатчилик фаолиятида эришган алоҳида ютуқлари учун юртимизнинг бир гуруҳ иқтидорли қизлари Зулфия номидаги Давлат мукофоти билан тақдирланди. Улар қаторида Хива шаҳридаги Президент мактабининг 11-синф ўқувчиси Зулфия Шомуротова ҳамда Ўзбекистон хореография академиясининг Урганч филиали талабаси Рисолат Сапаева ҳам бор.

[gallery-16581]

Вилоят ҳокимлигида хоразмлик мукофот соҳибаларини тақдирлашга бағишланган маросим ташкил этилди.  

Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосари - Оила ва хотин-қизлар қўмитаси  раиси Зулайҳо Маҳкамова ва вилоят ҳокими Жўрабек Раҳимов тақдирланган қизларни, уларнинг ота-оналари, устозларини бу юксак эътироф билан самимий қутлаб, мукофотларни ўз эгаларига тантанали равишда топширди.

 

Беҳзодбек САИДОВ(сурат),ЎзА