Spanish
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Мукаммаллик сари ўқи
19:00 / 2021-05-24

Республика Маънавият ва маърифат маркази Тошкент шаҳар бўлими томонидан «Тошкент: беш ташаббус ҳаракати – 2021» ёшлар фестивали доирасида «Мукаммаллик сари ўқи» шиори остида китоблар тақдимоти ташкил этилди.

Бешта муҳим ташаббусни пойтахт ёшлари ўртасида тарғиб қилиш, уларнинг илғор ғоя ва таклифларини ўрганиш ҳамда амалга оширишда ҳар томонлама кўмаклашиш, ёшлар ўртасида китобхонликни кенг тарғиб қилиш мақсадида ташкил этилган тадбирда 500 га яқин ёшлар иштирок этди.

Тақдимотда Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган маданият ходими, журналист, ёзувчи ва таржимон Хуршид Дўстмуҳаммаднинг қарийб ярим асрлик ижодида сараланган «Ҳикоя», «Қисса», «Роман», «Изҳор» номли китоблари ҳамда Asaxiy books интернет дўконида энг кўп сотилган китоблар рейтингида биринчи ўринни эгаллаб турган, 2021 йилда Aфғонистон Республикасида «Олтин қалам» мукофотига сазовор бўлган Жавлон Жовлиевнинг «Қўрқма» китоби тақдимоти ўтказилди.

Тақдимот давомида энг фаол китобхонларга муаллифларнинг дастхати туширилган китоблар совға қилинди.

Гулноза БОБОЕВА, ЎзА