Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Мукаммал оила яратиш – бахтнинг калити
16:07 / 2020-12-11

Ўзбекистон Миллий кутубхонаси томонидан “Мукаммал оила яратиш – бахтнинг калити” мавзусида тадбир ташкил этилди.

Тадбирда “Афросиёб психология академияси” тузилмаси раҳбари, психотерапевт, Россия халқаро психология академияси фахрий аъзоси, 30 дан ортиқ оила психологияси ва фарзанд тарбиясига оид китоблар муаллифи Зебинисо Аҳмедова билан учрашув бўлиб ўтди.

Таъкидланганидек, оила қуриш ғоят масъулиятли, мураккаб жараён. Негаки, инсоннинг ўз руҳияти, хулқ-атвори, қарашларига монанд жуфти билан турмуш қуриши унинг келгусидаги ҳаёти, тақдири қай йўсинда кечиши билан узвий боғлиқ.

Тадбир давомида психолог З.Аҳмедова мукаммал оила яратиш сирлари, оила фаровонлиги, оилада аёл ва эркакнинг тенг ҳуқуқлилиги, оила демократияси ва оила бренди ҳамда фарзанд тарбияси хусусида ўзи фикр ва мулоҳазаларини билдирди.  

Суҳбат давомида психологнинг бир қатор китоблари тақдимоти ҳам бўлиб ўтди.  

Тадбир якунида психолог томонидан тадбир иштирокчиларига эсдалик совғалар тақдим этилди.