Oʻzbek
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Мукаммал лойиҳа – сифатли қурилиш асосидир
08:34 / 2023-08-30

ФОТОРЕПОРТАЖ

Сурхондарё азалдан юртимизнинг энг гўзал гўшаларидан саналади. Бугун бу мафтункор замин миллий ва замонавий архитектура намуналари асосида барпо этилаётган иншоотлар, равон йўллар, шинам уй-жойлар туфайли янада кўркамлашмоқда.  

Ҳар қандай иморатнинг чинакам эътирофга эга бўлиши учун, энг аввало, мукаммал лойиҳа керак бўлади. Шу боис, маҳоратли қурувчилар меҳнатининг юзага чиқишида лойиҳаларнинг аҳамияти беқиёс. Вилоятда 2014 йилдан буён фаолият юритиб келаётган “Salovat sifat loyiha” МЧЖ жамоаси яратаётган лойиҳалар ҳам замонавий андозаларга мослиги ва малакали мутахассислар ижод маҳсули экани билан эътибор қозониб келмоқда.  

Ҳозирги кунда жамоа мутахассислари объектларнинг мураккаблик тоифалари классификатори бўйича III тоифадаги объектлар учун тўлиқ комплексда лойиҳалаш ишларини амалга оширмоқда. Хусусан, уй-жой хўжалиги ҳамда сув хўжалиги қурилиши учун объектлар ва комплекслар лойиҳа-смета ҳужжатларини ишлаб чиқиш, уларнинг муҳандислик тармоқлари ва тизимларини лойиҳалаштириш, умумий фойдаланувдаги автомобиль йўллари қуриш, реконструкция қилиш ва таъмирлаш учун лойиҳа-смета ҳужжатларини яратиш каби муҳим вазифалар бажарилмоқда. Шунингдек, жамоа транспорт, йўл қурилиши объектлари ва комплекслари ҳамда магистрал муҳандислик тармоқларини лойиҳалаштириш, геодезия ва картография, кўприклар ва туннелларни лойиҳалаштириш, қуриш ва уларни таъмирлаш бўйича республикамизнинг барча ҳудудларида фаолият юритмоқда.  

[gallery-13323]

Иш унумдорлиги ва лойиҳалар мукаммаллигини таъминлашда, албатта, зарур техника воситаларининг ўрни беқиёс. “Salovat sifat loyiha” МЧЖ вилоятда ягона бўлган – Швецариядан келтирилган геодезик йўлдошни GPS қабул қилувчи GS15 Реrformance комплекс ускунаси, Leica TC 02 plus ўлчов мосламаси, оптик нивелир Jogger 32 мажмуаси, GSТ 05 штативи, Motorola TLKR T80 Extreme рация ускуналари орқали топогеодезия съёмкаларини амалга ошириб келаяпти.

Жамиятда 62 нафар ходим меҳнат қилмоқда. Уларнинг 43 нафари олий маълумотли мутахассис экани ҳар бир ишнинг мукаммал бўлишига замин бўлаётир.  

Жонибек ҚЎЗИМУРОДОВ (сурат), ЎзА