Қазақ
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Муҳтож беморларга махсус ваучерлар топширилмоқда
10:36 / 2026-02-26

Рамазон – меҳр-мурувват, аҳиллик ва шукроналик ойи

Қорақалпоғистон Республикаси шаҳар ва туманларида муборак Рамазон ойида оғир аҳволда бўлган, жарроҳлик амалиётига муҳтож беморларга махсус ваучерлар топширилмоқда.

Ушбу хайрли ташаббус инсон қадрини улуғлаш, эҳтиёжманд фуқароларни қўллаб-қувватлаш ҳамда жамиятда ижтимоий бирдамликни мустаҳкамлашга қаратилган. Ваучерлар тиббий ёрдамга муҳтож беморларга етказилмоқда. 

Хўжайли туманида ўтказилган тадбир давомида беморлар ва уларнинг яқинлари билан суҳбат ўтказилиб, кўрсатилаётган тиббий ёрдам ва яратилган имкониятлар ҳақида батафсил тушунтиришлар берилди. Фуқароларнинг миннатдорлик сўзлари ушбу эзгу ишларнинг нақадар муҳимлигини яққол намоён этди.

Рамазон ойида амалга оширилаётган бундай хайрли амаллар оғир беморлар учун нафақат тиббий ёрдам, балки янги умид ва келажакка ишонч бағишламоқда. 

Довуд Абибуллаев, ЎзА мухбири.