Oʻzbek
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
“Муҳокамату-л-луғатайн”нинг нодир бир нусхаси ҳақида
16:14 / 2023-11-22

Юсуф ТУРСУНОВ катта илмий ходим Ўзбекистон Республикаси ФА Алишер Навоий номидаги Давлат адабиёт музейи Тошкент, Ўзбекистон

PDF шаклида юклаб олиш

Аннотация

Мақола манбашуносликка оид бўлиб унда гениал шоир ва мутафаккир Алишер Навоийнинг маданий меросимизда муҳим ўрин тутувчи “Муҳокамату-л-луғатайн” асарини дунё хазиналарида сақланаётган қўлёзма нусхалари ҳақида илмий тарзда ахборот бериш билан бирга уларнинг илмий талабларга қай даражада жавоб бериши, хусусан, асарнинг илмий-танқидий матнини тузиш қанчалик муҳимлиги кўрсатиб берилади. Жумладан, ўзбек навоийшунос ва матншуносларига 1975 йилдагина маълум бўлган Ҳайдаробод нусхасининг ўзига хос хусусиятлари, афзал жиҳатлари хусусида сўз юритилиб, унинг матншунослигимиз учун қанчалар муҳимлиги кўрсатиб берилади. Шунингдек, муаллиф томонидан мазкур нусха асосида мамлакатимизда амалга оширилган “Муҳокамату-л-луғатайн” нашрларидаги қатор жиддий камчиликлар аниқланган.

Таянч сўзлар: китобат, қўлёзма, матн, китоб, матний хусусиятлар, асар нашрлари, матний афзалликлари, қўлёзмалар хазинаси.